Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ делегацияси Корея Республикаси олий таълим муассасалари билан музокаралар ўтказди

2017-11-24 | Технологиялар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳридаги Инха Университети раҳбариятидан иборат Ўзбекистон делегацияси Корея Республикаси етакчи олийгоҳлари-Сеул миллий университети (Seoul National University​), Корё университети (Koreya University​) ва Ёнсей университети (Yonsei University​) раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.

Учрашувлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 22-25 ноябрь кунлари Корея Республикасига амалга оширадиган давлат ташрифи арафасида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон томони корейс олий таълим муассасаларига Ўзбекистонда архитектура, шаҳарсозлик ва фуқаролик муҳандислиги йўналишларида филиаллар очиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилди. Музокаралар якунига кўра, мазкур масалани ўрганиш учун ишчи гуруҳлар ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Ханянг технология университети (Hanyang University) билан ҳам учрашув режалаштирилган.

Ўзбекистон делегацияси Корея Республикасидаги Инҳа университети президенти Суня Чой хоним билан ҳам музокаралар ўтказди. Унда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети таълим дастурларини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди.

Хусусан, электрон бизнес билан боғлиқ бакалавриат таълим йўналишини очиш зарурати қайд этилди.

Учрашув якунларига кўра, икки университет вакиллари Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида магистратура дастурини очиш ҳамда университетнинг уч нафар талабасига Жанубий Кореяда магистратурада таълим олиш учун грант тақдим этиш юзасидан баённома имзолашди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться