Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Технологиялар

50 фоиз ёқилғини тежовчи газгенератор сотувга чиқарилади

28.02.2018ТехнологияларМанба: ЎзА

Малайзиянинг “AMIRAN” технологик компанияси томонидан ишлаб чиқарилган газгенератор қурилмаси ҳақида маълумот берган эдик. Мазкур янгилик кўпчилик фойдаланувчиларда ижобий фикр уйғотди.

UNICEF вакиллари билан учрашув

16.02.2018ТехнологияларМанба: «Электрон Ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази

15 февраль куни «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказида БМТнинг Болалар жамғармаси (UNICEF) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувдан кўзланган мақсадянги ишлаб чиқилаётган Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя Ягона реестри Консепциясини муҳокама қилишдан иборат.

Вазирлик делегацияси MWC-2018 халқаро анжуманида иштирок этмоқда

27.02.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

26 февраль куни Испаниянинг Барселона шаҳрида Mobile World Congress (MWC) 2018–ахборот технологиялари соҳаси ва ҳукуматлар вакиллари, мобил қурилмалар ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчилар иштирокидаги навбатдаги мобил технологиялар ва ечимларга бағишланган Жаҳон мобил конгресси бўлиб ўтмоқда.

Учқудуқда шамол генератори ишга тушди

27.02.2018ТехнологияларМанба: ЎзА

Навоий кон-металлургия комбинатининг Шимолий кон бошқармаси Ахборот-коммуникация технологиялари маркази электромеханиги Элбек Холбоев шамол генератори яратди.

Қаҳрамон Юлдашев вазир ўринбосари этиб тайинланди

26.02.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги қарорига мувофиқ, Юлдашев Қаҳрамон Анваржанович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари этиб тайинланди. Шу муносабат билан, бугун вазирликда тайинлов бўлиб ўтди.

Қачонлардир башорат тарзида айтилган “дунёни ахборот бошқаради”, деган гап бугун ҳақиқатга айланди

20.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари шиддатли тараққий этиши баробарида бу ҳақиқат жаҳон тамаддуни истиқболини белгилайдиган стратегик аҳамият касб эта бошлади. Мамлакатимизда мазкур соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида ахборот алмашинув тизими давр талабига ҳамқадам ривожланмоқда.

1 июндан Ўзбекистонда тадбиркорлар экспорт шартномаси тузмасдан электрон савдо майдончаларида олди-сотди қилиши мумкин бўлади

20.02.2018ТехнологияларМанба: ЎзА

2018 йил 1 июндан тадбиркорлик субъектлари товарлар, ишлар (хизматлар) экспорт қилинганлиги учун экспорт шартномаси тузмасдан ва банк комиссияси ундирилмасдан интернет тармоғидаги электрон савдо майдончалари орқали товарлар, ишлар (хизматлар) экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

Ўзбекистонда “ақлли қишлоқ”лар пайдо бўлиши мумкин

19.02.2018ТехнологияларМанба: ЎзА
2018 йилнинг учинчи чорагида жаҳон тажрибасини ўрганиш асосида Ўзбекистонда “ақлли қишлоқ” (smart village) лойиҳаси пилот тарзда амалга оширилиши мумкин.

Тошкент телеминорасида тасвирга олиш мумкин бўлди

19.02.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент телеминораси техник жиҳозлар ўрин олган йирик объект бўлиш баробарида, пойтахтимиздаги диққатга сазовор сайёҳлик иншооти ҳамдир.

Жиззахда 30 мингдан зиёд солиқ тўловчи интерактив хизматлардан фойдаланмоқда

16.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Мамлакатимиз солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услублари кенг жорий этилаётгани солиқ тўловчиларга, аввало, тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатиш имкониятини яратмоқда. 

Президент виртуал қабулхонасида “Онлайн маслаҳатчи”лар иш бошлади

15.02.2018ТехнологияларМанба: ЎзА

15 февраль соат 16:00 да Президент виртуал қабулхонасида “Онлайн маслаҳатчи” модули ишга туширилди.

 

Ўзбекистонда космонавтика соҳасини ривожлантиришда муҳим қадам қўйилди

13.02.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали

Ўзбекистон Республикасида космик тадқиқотлар ва технологияларини ривожлантириш тўғрисидаги Президент фармойиши қабул қилинди.

Ўзбекистонда нечта радиоканал фаолият кўрсатмоқда?

12.02.2018ТехнологияларМанба: ЎзА

ЮНЕСКО Бош Конференцияси 2011 йил ноябрь ойида ҳар йили 13 феврални Жаҳон радио куни сифатида нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу сананинг белгиланиши бежиз эмас. 1946 йил 13 февраль куни “БМТ радиоси” илк бор ҳаво тўлқинларига узатилган эди. 

«GEOTWO» компанияси вакиллари билан учрашув

12.02.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида 9 февраль куни «GEOTWO CO LTD» (Корея Республикаси) компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Унда ўз ечимларимиз асосида миллий геоинформацион дастурий таъминот яратиш борасида ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди.

2017 йилги ўсиш суръатларида АКТ соҳаси пешқадам

12.02.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот ва коммуникация технологиялари соҳаси бугунги кунда жаҳон иқтисодиётининг жадал ривожланаётган соҳаларидан биридир. Иқтисодий ўсиш ва иқтисодиёт тармоқларини юксалтирувчи, ҳаракатга бошловчи кучга айланган мазкур йўналиш барча соҳаларнинг иқтисодий жараёнларини сезиларли даражада ўзгартириб, янги босқичга кўтармоқда. Шунингдек, ахборот технологияларининг ривожи — инсоннинг ақлий меҳнати, илм ва тафаккурининг меваси бўлган ахборот ҳамда маҳсулотларга асосланган янги турдаги иқтисодиётнинг ташкил топиши учун ҳам замин яратмоқда.

Янги имконият: 300 миллиондан ортиқ харидор Ўзбекистон маҳсулотлари билан танишади

12.02.2018ТехнологияларМанба: ЎзА

Жорий йилда мамлакатимизда ишлаб чиқарувчи компаниялар, дилерлар, юртимиз ва халқаро савдо белгилари вакиллари учун маҳсулотларини воситачиларсиз сотиш имконини берувчи “ZoodMall” электрон онлайн-майдончасини ишга тушириш режалаштирилмоқда.

"Инновацион фаолият тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

12.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали

Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилган қонун лойиҳасида:

Жиззах вилоят ҳокимининг виртуал қабулхонаси очилди

09.02.2018ТехнологияларМанба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят ҳокимининг виртуал қабулхонаси (http://hokim.jizzax.uz) ўз фаолиятини бошлади.