Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Aloqabank»нинг «Резидент» тарифи IT-саноат учун янги даврни бошлаб беради

2017-12-29 | Технологиялар

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» ҳамда «Aloqabank» АК ўртасида имзоланган келишувга кўра, 2018 йилнинг илк кунларидан бошлаб марказга аъзо компаниялар «Резидент» тарифи доирасида янги имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин. Энг муҳими эса, уларни банк операцияларини амалга оширишда юзага келадиган барча бюрократик масалаларни ҳал этишдан озод қилади.

«Резидент» тарифини ишга тушириш, «Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация Маркази ва «Aloqabank» АК ўртасида имзоланган Ҳамкорлик ва ўзаро келишувлар тўғрисидаги Меморандумда кўзда тутилган.

Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб номланган янги 2018 йилда, Инновация Маркази резидентларнинг истакларига қараб уларнинг ишончли вакили сифатида иштирок этади ва валюта ҳисобини очишдан бошлаб, экспорт-импорт операцияларни амалга оширишгача бўлган банк хизматларини олиш билан боғлиқ масалаларда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилади.

Шунингдек, Инновация Маркази ходимлари «Aloqabank» АК мутахассислари билан ҳамкорликда, IT соҳасидаги стартап-лойиҳаларни амалга ошириш учун молиялаштириш механизмларини аниқлаштириш ва инвестицияларни жалб этиш ўйича консултациялар бера бошлашади.

Бу чоралардан асосий мақсад – резидентларни бюрократик тўсиқларни мустақил равишда енгиб ўтиш шартидан озод қилган ҳолда, уларнинг ишларини максимал даражада енгиллаштириш ва IT-компаниялар учун фақатгина ўз фаолиятлари билан шуғулланиш имкониятини яратишдир.

Бундан ташқари банк соҳасининг ички «ошхонасини» ўрганиш, Инновация Маркази ходимларига экспорт-импорт операцияларни амалга ошириш вақтида резидентлар тўқнаш келадиган амалдаги қийинчиликларни аниқлаш, уларни ечиш йўлларини кўзда тутиш ва кейинчалик қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритишда ёрдам беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться