Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳрида Халқаро Электралоқа Иттифоқининг ҳудудий семинари бўлиб ўтмоқда

2017-11-29 | Технологиялар

11 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Халқаро Электралоқа Иттифоқининг «Халқаро Электралоқа Иттифоқи билан ҳамкорлик: аъзо давлатлар, соҳалар ва илмий йўналишда фаолият кўрсатувчи ташкилотлар. ХEИ нинг таркиби ва ишлаш услублари» мавзуидаги минтақавий семинари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган тадбирда Унда Озарбойжон, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ҳамда Арманистон республикаларининг алоқа, ахборотлаштиришга масъул бўлган муассаса вакиллари иштирок этдилар.

АКТни татбиқ этишда, рақобатни ривожлантириш, хизматлар сифатини юксалтириш, инновацияларни жорий қилишда, техник тўсиқларни бартараф қилиш ва фойдаланувчилар ҳақ-ҳуқуқларининг таъминланишида стандартлаштиришнинг аҳамияти юқори эканини қайд этди.

Беш сессияга бўлинган, жумладан «ХEИ тарихи», «ХEИ да радиоалоқа тарихи», «ХEИ нинг ҳудудлардаги фаолияти» каби бўлимларда ташкилотнинг мақсад-вазифалари, технологияларнинг мослигини синовдан ўтказиш, АКТни ривожлантириш ва татбиқ этишнинг муҳим жиҳатлари, АКТни стандартлаштиришнинг халқаро тажрибанинг муҳим жиҳатлари каби долзарб мавзулар муҳокамаси ташкил этилди.

Шунингдек, анжуман доирасида ташкил қилиниши режалаштирилган давра столида Иттифоқнинг алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини стандартлаштириш бўйича тажрибаси, ўзаро ҳамкорлик ва бошқа масалалар муҳокама қилиниб, тажриба алмашиш кўзда тутилган. Эришилган натижа ва хулосалардан вакиллар ўз давлатларида электралоқани ривожлантиришда татбиқ этишлари қайд этилди.

Анжуманнинг мамлакатимизда ўтказилиши маҳаллий экспертларнинг стратегик бошқарув, тартибга солувчи ва меъёрий база, мижозлар билан алоқани таъминлаш ва бошқаришни ташкил қилиш, сифатли хизмат кўрсатиш ва маркетинг бошқарувнинг замонавий консепцияси, бошқарувнинг иқтисодий дастаги ва бошқа қатор йўналишларда билим ва кўникмаларини такомиллаштириш имконини беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться