Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Замонавий тармоқ мутахассислари танлови

2017-12-27 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан вилоят корхона ва ташкилотлари ўртасида “АКТ – 2017” кўрик-танлови ўтказилди.

Мамлакатимизда барча соҳаларга ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилмоқда. Ҳукуматнинг электрон тизимга ўтиши, саноат, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳаларда ахборот технологияларининг кенг қўлланилиши иш унумдорлиги ҳамда сифатини яхшилаш, белгиланган режаларни аниқ вақт режимида бажаришда муҳим омил бўлмоқда. 

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатларига мурожаатида 2018 йилга юртимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, дея номлаш таклифини билдиргани янги инновацион, креатив ғояларни ҳаётга татбиқ этишда янги босқични бошлаб беради. 

Мазкур танлов вилоятда иқтидорли ахборот-коммуникация технологиялари мутахассисларини аниқлаш, улар ўртасида ижодий муҳитни шакллантириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш, АКТни самарали қўллаётган давлат органларининг нуфузини оширишга хизмат қилади. Энг муҳими, иқтисодиётнинг турли тармоқларида АКТ соҳасидаги малакали кадрларни қўллаб-қувватлаш, улар қобилиятини янада ривожлантириш алоҳида эътиборга олинган. 

– Навоий вилоятида аҳоли ва чекка ҳудудларни тезкор ахборот тармоқларига улаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ф.Тешаев. – Хусусан, 18 мингта қўшимча интернет порти ташкил этилиб, қарийб 80 базавий станция ўрнатилгани фойдаланувчиларнинг тезкор интернетдан фойдаланиш имкониятини кенгайтирмоқда. Вилоят ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш, халқ таълими бошқармалари ҳамкорлигида қатор янги лойиҳалар яратилди. Очиқ маълумотларнинг порталга жойлаштириб борилаётгани аҳолининг ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаб, маҳаллий бошқарув органларига ишончини мустаҳкамламоқда. 

Абдулла Қодирий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ўтказилган танловда “Энг яхши ахборот тизими”, “Энг яхши ахборот технологиялари мутахассиси”, “Энг яхши инновацион ғоя муаллифи” номинацияларида Навоий кон-металлургия комбинати дастурчи муҳандиси А.Қурбонов, Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси мутахассиси Ж.Қобилов, Зарафшон шаҳридаги 1-умумтаълим мактаби информатика фани ўқитувчиси Ҳ.Молдабергенов ғолибликни қўлга киритди.

 

Нуриддин Раҳимов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться