Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инҳа университети вице-президенти ташриф буюрди

2017-12-28 | Технологиялар

27 декабрь куни Жанубий Кореянинг Инҳа университети вице-президенти Инкё Чонг бошчилигидаги делегация вазирликка ташриф буюрди.

Учрашувда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети битирувчи курс талабаларининг «3+1» лойиҳаси доирасида Корея Республикасидаги Инҳа университетидаги ўқув курсини муваффақият билан якунлаганликлари мамнуният билан қайд этилди.

Маълумот учун айтиш жоизки, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг «Компютер ва дастурий таъминот инжиниринг» факультетининг 99 нафар талабаси жорий йилнинг июньидан бошлаб таълимни Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида жойлашган Инҳа университетида давом эттириб келишаётган эди. «3+1» лойиҳаси ўзбекистонлик талабаларнинг 3 йил Ўзбекистонда ва 1 йил Кореяда таҳсил олишларини кўзлайди. Хориждаги ўқув курсларида ёшларимиз 2 семестр давомида етакчи эксперт ва профессорлардан таълим олишди. 27 декабрьда Инчхон шаҳрида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг илк қалдирғоч-талабаларининг тантанали битирув маросими бўлиб ўтди.

Учрашув давомида самарали амалга оширилаётган иккитомонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан бакалавриат йўналишида янги йўналишларни жорий қилиш, шунингдек магистратура бўлимини ташкил қилиш масалалари юзасидан келишувларга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться