Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновация маркази кўмагида маҳаллий IT-компаниялар халқаро кўргазмада иштирок этадилар

2017-12-22 | Технологиялар

Миллий дастурий таъминот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган «Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация маркази кўмагида юртимиздаги IT-компаниялар Ҳиндистоннинг нуфузли «INDIASOFT 2018» кўргазмасида иштирок этиш имконига эга бўладилар. 

2018 йилнинг 24-25 январь кунлари Бангалор шаҳрида Ҳиндистон савдо ва ишлаб чиқариш вазирлиги томонидан ташкил қилинаётган халқаро дастурий таъминот маҳсулотлари кўргазмасида 36 та мамлакатдан 100 дан зиёд делегациянинг, ахборот технологиялари соҳасининг 200 га яқин етакчи ишлаб чиқарувчиларининг иштироки кутилмоқда. 

Кўргазмада компаниялар меҳмонхона бизнеси, туризм, медиа, электрон ҳукумат, логистика ва бошқа йўналишларга ихтисослашган ишланмалари билан қатнашадилар.

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация маркази томонидан бу йўналишларда энг яхши илова ҳамда дастурий таъминотларни таклиф қилаётган маҳаллий компанияларга кўргазмада иштирок этишларида амалий ёрдам берилади, шунингдек уларнинг авиачипта харажатлари қопланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться