Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазирлиги ҳамда Корея Ички ишлар ва хавфсизлик вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда

2017-11-29 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 22-25 ноябрь кунлари Кореяга қилган ташрифи доирасида, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлик вазири Ким Бу Кюм билан музокаралар ўтказди.

Ички ишлар ва хавфсизлик вазирлиги Корея давлат бошқаруви ва хавфсизлик вазирлиги негизида ташкил қилинган бўлиб, жамоат хавфсизлигини таъминлашга жавоб беради. Шунингдек, «Ақлли шаҳар» ва «Хавфсиз шаҳар» консепцияларини амалга оширишда «Электрон ҳукумат»ни ишлаб чиқишга масъул бўлади.

Музокара вақтида икки вазирлик ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Асосий эътибор «Хавфсиз шаҳар» тизимини амалга оширишда Корея тажрибасини ўрганишга қаратилди. Ҳозирда ушбу лойиҳани ишга туширишга АКТ вазирлиги масъул этиб белгиланган.

Маълумки, Жанубий Корея нафақат «Электрон ҳукумат», балки «Хавфсиз шаҳар» соҳасида ҳам етакчи давлатлардан ҳисобланади. Шунинг учун техник топшириқларни ишлаб чиқишда уларнинг тажрибасини ўрганиш–Ўзбекистондаги лойиҳаларни сифатли амалга ошириш ва жамоат хавфсизлиги ҳамда мамлакатимиз фуқаролари хотиржамлиги даражасини янада яхшилашда жуда қўл келади.

Учрашув сўнгида узоқ муддатли ҳамкорлик истиқболлари бўйича вазирликлар ўртасида меморандум имзоланди.

Корея Ички ишлар ва хавфсизлик вазири Ким Бу Кюм Ўзбекистон Республикаси Президентининг Кореяга давлат ташрифи нақадар аҳамиятли эканини, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятида ахборот тизимини жорий этиш юзасидан вазирликлараро ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться