Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Иқтисодиёт
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ICBA билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда 10.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги2019 йилда мамлакатда барқарор қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича қўшма фаолиятни фаоллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) ўртасида стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилди. Вазир Жамшид Ходжаев ва ICBA бош директори Исмахане Елоуфаи ўзаро англашув меморандумини имзолаган эди. |
09.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳукумати 2020 йил 29 июнь – 1 июль кунлари Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Адам Бойлер ва АҚШнинг Афғонистонда миллий ярашув жараёни бўйича махсус вакили Залмай Халилзадни Ўзбекистонда мамнуният билан кутиб олди. |
Экинларни тозаланган оқова сув билан суғоришнинг тупроқ таркибига таъсири ўрганилмоқда 09.07.2020ИқтисодиётМанба: ЎзАЭкология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти олим ва тадқиқотчилари томонидан «Оқова сувларни тозалаш иншоотларидан чиққан сув билан қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда тупроқ экологик-мелиоратив ҳолатининг ўзгаришини ўрганиш» мавзусида лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди. |
08.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2020 йилнинг 8 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов Украинанинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Николай Дорошенко билан учрашди. |
Корея Миллий ассамблеяси спикерининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди 08.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЖорий йилнинг 7 июль куни Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Сеулга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси спикерининг ўринбосари Ким Санг Хи ўртасида учрашув бўлиб ўтди. |
08.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Жорий йилнинг 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги қошидаги Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси (КЎБУ) раиси Ким Ёнг Гу билан икки мамлакат ишбилармон ҳамжамиятлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди. |
Қозоғистон Республикаси делегацияси билан учрашув 08.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигиЎзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги қўшни республикаларнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан доимий ҳамкорликда ишлаб, сув хўжалиги соҳасидаги муносабатларда юзага келаётган масалаларнинг ечимини биргаликда топиш учун мунтазам равишда учрашувлар, мулоқотлар уюштириб келади. Навбатдаги ана шундай учрашув жорий йилнинг 2–3 июль кунлари, Тошкент шаҳрида Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири М.Мирзагалиев бошчилигидаги делегация билан ўтказилди. |
Бельгия ТИВ бош директори билан музокаралар тўғрисида 08.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2020 йилнинг 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов видеоконференцалоқа форматида Бельгия Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигининг икки томонлама масалалар бўйича бош директори Аник Ван Калстер билан музокаралар ўтказди. |
08.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун Осиё Тараққиёт Банки томонидан Ўзбекистон Республикасига 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини ажратиш бўйича тегишли битмларга имзо чекиш жараёни бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 2020 йил 25 июнь куни ОТБ Директорлар Кенгаши томонидан ушбу қарор бир овоздан маъқулланган эди. |
08.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жўнатувчиларга, экспортёр, деҳқон ҳамда тадбиркорларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида бир қатор имтиёзлар тақдим этилган. Компания таркибидаги "ЙўлРефТранс" аксиядорлик жамиятига тегишли совутгичли рефрижератор вагонларда юк ташиш хажми ўтган 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 2020 йилнинг олти ойи давомида 2,5 баробарга ошди. |
Корея Эксимбанки раиси билан музокаралар ўтказилди 08.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЎзбекистон ҳукумати делегациясининг Сеул шаҳрига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Корея Эксимбанки раиси Банг Мун-кью билан учрашди. |
Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга кириши бўйича Ишчи гуруҳининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди 08.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЖорий йилнинг 7 июль куни Женевада видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига кириши бўйича Ишчи гуруҳининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Мамлакатимиз делегациясига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков бошчилик қилди. |
Корея Бош вазирининг ўринбосари билан музокаралар бўлиб ўтди 08.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЖорий йилнинг 6 июль куни Сеул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Корея Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Хонг Нам Ки билан музокаралар ўтказди. Музокаралар давомида икки мамлакат ўртасидаги жорий иқтисодий ҳамкорлик таҳлил қилинди ва икки томонлама шерикликни кенгайтириш бўйича келгусидаги вазифалар белгилаб олинди. |
07.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги “Ўзстандарт” агентлиги томонидан Organic ва Global G.A.P. халқаро стандартлари талабларига мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантириш, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини яхшилаш, экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида жаҳон мамлакатлари тан олган халқаро стандартларни қабул қилишга эътибор қаратилмоқда. |
Молия вазири: Давлат банкларида 25 нафар чет эллик мустақил кузатув аъзолари фаолият бошлайди 07.07.2020ИқтисодиётМанба: ЎзАПрезидентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган банк соҳасида стратегия ижроси ва трансформация жараёни муҳокамасига бағишланган йиғилишда тизимга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди. |
Ўзбекистон - Корея: савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси 07.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЖорий йилнинг 6 июль куни Сеул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Корея Республикаси савдо, саноат ва энергетика вазири Сонг Юн Мо билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари ва уларни янада ривожлантириш механизмлари муҳокама қилинди. |
07.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Жорий йилнинг 6 июль куни Сеул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги «KOICA» президенти билан молия-техникавий ҳамкорлик ва уни яқин истиқболда кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. |
Корея ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказилди 07.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЎзбекистон ҳукумати делегациясининг Сеул шаҳрига ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва билан учрашди. |
Банк соҳасида стратегия ижроси ва трансформация жараёни муҳокама қилинди 06.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиПрезидент Шавкат Мирзиёев бугун, 6 июль куни, банк активларида хусусий сектор улушини 15 фоиздан 60 фоизга оширишга қаратилган 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясини амалга ошириш ҳамда мамлакат тижорат банкларининг трансформация жараёнини жадаллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди. |
Жиззах ва Самарқанд вилоятларининг ўсиш нуқталари белгиланди 06.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигида ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари таркибидаги ишчи гуруҳ янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли орасида камбағалликни қисқартириш, шунингдек, Жиззах ва Самарқанд вилоятларидаги иқтисодий ўсиш нуқталарини аниқлаш бўйича жойларга чиққан ҳолда ўз ишини бошлади. |