Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Экинларни тозаланган оқова сув билан суғоришнинг тупроқ таркибига таъсири ўрганилмоқда

2020-07-09 | Иқтисодиёт

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти олим ва тадқиқотчилари томонидан «Оқова сувларни тозалаш иншоотларидан чиққан сув билан қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда тупроқ экологик-мелиоратив ҳолатининг ўзгаришини ўрганиш» мавзусида лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур лойиҳа институтнинг Ер ресурсларини ҳимоя қилиш лабораторияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, қишлоқ хўжалиги экинларини тозаланган оқова сувлари билан суғоришнинг тупроқ таркибига ва унинг турли хосса хусусиятларига, тупроқ экологик ҳолатига таъсирини ўрганиш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга йўналтирилган чора- тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадига қаратилган. 
 
Унда аввало, сувнинг сифат кўрсаткичларини аниқлаб, сўнгра қишлоқ хўжалиги экин майдонларида фойдаланиш учун услубий кўрсатмалар, хулосалар, тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Тадбирда қишлоқ хўжалиги экинларини тозаланган оқова сув билан, шунингдек, оддий ариқ суви билан суғорилганда тупроқда рўй берадиган жараён маълумотларини таққослаш сингари натижалар кутилаётганлиги тақдимотчилар томонидан таъкидлаб ўтилди.
 
Оқил ҒУЛОМОВ (сурат), ЎзА
 

Манба: ЎзА

Поделиться