Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Корея ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди

2020-07-08 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги қошидаги Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси (КЎБУ) раиси Ким Ёнг Гу билан икки мамлакат ишбилармон ҳамжамиятлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Маълумот учун: Корея Республикаси Саноат, савдо ва энергетика вазирлиги қошидаги Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси Инчон шаҳридаги Корея-Ўзбекистон бизнес маркази негизида 2020 йил апрель ойида ташкил этилган. Мақсади - савдони кенгайтириш ва икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш орқали Ўзбекистон ва Кореянинг иқтисодий ривожланиш платформасини ташкил этиш ҳисобланади. Бошқарув таркибига 6 та фахрий маслаҳатчи ва Корея иқтисодиётининг турли соҳаларидан 8 та директор киради.

Учрашувда, шунингдек, КЎБУ директорлар кенгаши аъзолари - «Evergreen Motors», «Englishunt», «BT&I», «Hanshin E&C» каби Кореянинг етакчи компанияларининг раҳбарлари ҳамда Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетининг (КХУ) раҳбари иштирок этишди.

Уюшма раҳбарияти мамлакатда босқичма босқич олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва инвестиция муҳитининг яхшиланиши туфайли Корея компанияларининг Ўзбекистонда бизнес юритишга бўлган қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлади.

Учрашув давомида Корея ишбилармонлари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ташаббуслар ҳақида гапириб беришди ҳамда яқин келажакдаги режалари билан бўлишишди.

Шунингдек, мулоқот доирасида қурилиш ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, олий ва ўрта махсус таълим, туризм ва ривожлантириш соҳаларида аниқ лойиҳаларни имплементация қилишда манзилли ёрдам кўрсатиш чоралари муҳокама қилинди.

Ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари устида амалий ишлар олиб бориш ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан музокаралар ўтказиш мақсадида Кореянинг айрим компаниялари раҳбарларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Фарғона шаҳрида КЎБУ расмий ваколатхонасини очиш тўғрисида келишувга эришилди. Ташкил этиладиган ваколатхона ҳар икки мамлакат бизнес вакиллари ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш ва Корея инвестицияларини жалб қилган ҳолда амалга оширилаётган лойиҳалар сонини оширишга имкон беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться