Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бельгия ТИВ бош директори билан музокаралар тўғрисида

2020-07-08 | Сиёсат

2020 йилнинг 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов видеоконференцалоқа форматида Бельгия Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигининг икки томонлама масалалар бўйича бош директори Аник Ван Калстер билан музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Белгьия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар турли даражаларда ўзаро ташрифларни ташкил этиш йўли билан сиёсий мулоқотни фаоллаштиришнинг зарурлигини қайд этдилар. Шу нуқтайи назардан Ўзбекистон томони эпидемиологик вазият яхшиланиши билан икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 7-раундини Тошкент шаҳрида ўтказишга тайёрлигини билдирди.

Савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларга алоҳида эътибор қаратишнинг муҳимлиги таъкидланди, икки томонлама савдо ҳажмларини оширишга кўмаклашиш механизмлари кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться