Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қозоғистон Республикаси делегацияси билан учрашув

2020-07-08 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги қўшни республикаларнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан доимий ҳамкорликда ишлаб, сув хўжалиги соҳасидаги муносабатларда юзага келаётган масалаларнинг ечимини биргаликда топиш учун мунтазам равишда учрашувлар, мулоқотлар уюштириб келади. Навбатдаги ана шундай учрашув жорий йилнинг 2–3 июль кунлари, Тошкент шаҳрида Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири М.Мирзагалиев бошчилигидаги делегация билан ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида сув хўжалиги муносабатлари соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича “Йўл харитаси”нинг лойиҳаси муҳокама қилинди. Аввалги учрашувларда билдирилган таклиф ва эътирозларни ҳисобга олган ҳолда ҳужжатнинг ҳар бир банди қайтадан кўриб чиқилди.

“Йўл харитаси” Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев ва Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири М.Мирзагалиев томонидан имзоланди.

Айтиш жоизки, 2020 йил 1 июль куни Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон томонларининг “Баҳри Точик” сув омборини июль-август ойларида ишлатиш режимини келишиш тўғрисида ишчи йиғилиши ўтказилиб, баённома имзоланган эди. Тошкентдаги учрашув чоғида ушбу баённомада белгиланган мажбуриятларни тўлиқ бажаришга келишиб олинди.

Айни пайтда Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукуматлари ўртасида сув хўжалиги масалалари бўйича Битим лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Учрашув чоғида томонлар уни такомиллаштириш юзасидан яна қўшимча муҳокамалар ўтказишга келишиб олдилар.

Дўстона, ишчан ва конструктив руҳда ўтган учрашув якуни бўйича тегишли баённома имзоланди.

Мазкур учрашув икки давлат ўртасидаги сув хўжалиги муносабатларини ривожлантиришда ўз самарасини беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Поделиться