Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Украина Элчиси билан учрашув
2020-07-08 | Сиёсат
2020 йилнинг 8 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов Украинанинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Николай Дорошенко билан учрашди.
Суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон-Украина ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар жорий йилнинг иккинчи ярми учун Ўзбекистон-Украина кун тартиби, жумладан турли даражадаги учрашув ва қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашувда икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги