Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кореянинг «KOICA» халқаро ҳамкорлик агентлиги билан ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди

2020-07-07 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 6 июль куни Сеул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги «KOICA» президенти билан молия-техникавий ҳамкорлик ва уни яқин истиқболда кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон томони Агентликнинг Ўзбекистондаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташаббусларни амалга оширишда қўшаётган салмоқли ҳиссасини таъкидлади – Республикада «KOICA» ваколатхонаси очилганидан бери миқдори 107 млн долларга тенг бўлган 31 та лойиҳа амалга оширилди, Кореяда Ўзбекистон мутахассислари учун 2 мингдан ортиқ стражировка ўташи ташкил этилди ҳамда соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот технологиялари, коммунал хизматлар, қишлоқ ва сув ҳўжалиги, энергетика ва транспорт соҳаларида 500 дан ортиқ эксперт-кўнгиллилари ташриф буюрди.

Жорий ҳамкорликнинг фаол суръатлари таъкидланди - ҳозирги вақтда 2016 - 2020 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик стратегияси доирасида Республикада 30 млн доллар миқдорида 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда, шунда жорий йилнинг 2 ярмида таълим, соғлиқни сақлаш, сув ресурсларини бошқариш ва давлат бошқаруви каби устувор йўналишларда 27,5 млн доллар миқдоридаги 3 та янги лойиҳани ишга туширилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, ўтган йилнинг апрель ойида Корея Президентининг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи чоғида ИТСВ ва KOICA ўртасида имзоланган 2020-2022 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли Дастурни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган изчил қўшма ишлар туфайли 45,5 млн доллар миқдоридаги 5 та лойиҳа аллақачон маъқулланди.

Ушбу йўналишда режалаштирилган лойиҳаларни муваффақиятли ва ўз вақтида амалга ошириш билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Мисол тариқасида жорий йилнинг май ойида Тошкент шаҳрида очилган Кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа лойиҳалар муваффақиятли фаолият юритиши мақсадида Корея мутахассисларини грант маблағлари ҳисобидан жалб қилиш тўғрисида келишувга эришилди.

Шунингдек, Кореянинг «KOFIH» халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси билан бирга сифатли тиббий хизмат ва беморларнинг хавфсизлик тизимлари соҳасида ўқув дастурларини ташкил қилишни назарда тутган 2021-2024 йилларда Ўзбекистон Тиббиёт ходимларининг малакасини ҳар томонлама ошириш дастурини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Агентлик томонидан тасдиқланган бир қатор бошқа лойиҳалар, шу жумладан, қиймати 14 млн доллар бўлган «Урганч шаҳрида Профессионал таълим марказини ва Миллий малака тизимини яратиш», шунингдек, қиймати 5,5 млн доллар бўлган «Бизнес-инкубаторлар тармоғини яратиш ва Ўзбекистонда тадбиркорликнинг ривожланишини рағбатлантириш» каби лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишни жадаллаштириш учун истиқболли механизмлар алоҳида муҳокама қилинди. Шунда, асосий урғу нафақат ёш мутахассисларни профессионал таълим билан таъминлаш, балки уларни кейинчалик ишга жойлаштириш механизмларига ҳам қаратилади.

Шунингдек, Кореянинг илғор тажрибаси ва технологияларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун Кореянинг етакчи компанияларини жалб қилишда «KOICA»нинг кўмаги тўғрисида келишувга эришилди.

Умуман олганда, томонлар ҳамкорликни янада чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлаб, алоҳида лойиҳаларни амалга оширишдан устувор соҳаларда барқарор тизимларни яратишга йўналтирилган комплекс ечимларни биргаликда амалга оширишга босқичма-босқич ўтиш зарурлиги ҳақидаги умумий фикрга келдилар.

Учрашув якунида томонлар «KOICA»нинг Ўзбекистон билан ҳамкорлигини чуқурлаштириш бўйича келгуси қадамларни белгилаб, ушбу йўналишда ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться