Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Президент янги автомобиль моделларини кўздан кечирди

21.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бектемир тумани фаоллари билан учрашувдан сўнг давлатимиз раҳбари мамлакатимизда ишлаб чиқарилиши лойиҳалаштирилган махсус автомобилларни кўздан кечирди.

Маҳаллийлаштиришни кенгайтириш бўйича қўшимча вазифалар белгиланди

21.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги «Cooperation LAB» марказининг ўзида ҳудудларда саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштиришни кенгайтириш масаласи бўйича йиғилиш ўтказди.

Россия Федерацияси билан инвестиция, молия ва транспорт соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

21.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 20 август куни ҳукумат делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи доирасида Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаковнинг вазирликлар, идоралар ва молиявий ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлари бўлиб ўтиб, улар давомида жорий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва яқин истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев: Корхоналарнинг «юраги» - муҳандис, конструкторлар

21.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари Бектемир туманидаги “Metal Processing” масъулияти чекланган жамиятда тайёрланаётган маҳсулотларни кўздан кечирди.

Бектемир туманида янги қўшма корхона фаолияти кўздан кечирилди

21.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги “Prof- Milk” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.

“Маҳсулот қачон арзон бўлади? Шароит яратсак” – Президент Бектемир туманига келди

21.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Пандемия туфайли вақтинча тўхтаб қолган корхоналар ўз фаолиятини тиклай бошлади. Лекин улар яна тўлиқ қувватга чиқиши учун вақт ва рағбат зарур. Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонлари ва видеоселектор йиғилишларида бу борада аниқ вазифалар белгиланиб, изчил амалга оширилмоқда.

Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири билан учрашув бўлиб ўтди

21.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Москва шаҳрида Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири М.Решетников билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбиркорликни ривожлантиришда ҳудудлардаги қўшимча имкониятлар таҳлил қилинди

20.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 20 август куни мутлақо янги тизим, тартиб ва ёндашувлар асосида иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарга қўшимча захира яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Россия Федерацияси билан кўп қиррали иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

20.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Д.Мантуров билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон - Россия: кенгайтирилган савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат ҳамкорлиги сари

20.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 19 август куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаковнинг Россия Федерацияси Ҳукумати раисининг ўринбосари А.Оверчук билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат ҳамкорлиги масалаларининг кенг кўлами муҳокама қилинди.

ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш – умумий қоидалар

18.08.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида Низом” ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш шартлари ва тартибини белгилайди.

Республика кимё саноатининг салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича биринчи даражали чора-тадбирлар белгиланди

18.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида ва “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти ҳамда тегишли вазирликлар, идоралар ва бир қатор тижорат банклари иштирокида кенгайтирилган видеоконференция шаклида кимё саноатининг жорий ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Мирзаобод ва Сардоба туманларида инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ўрганилди

16.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи бевосита жойларга чиқиб Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Мирзаобод ва Сардоба туманларида иқтисодий ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш, экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш ва ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг жараёни билан танишди.

Транспорт соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

16.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида транспорт соҳасини ислоҳот қилишга бағишланган видеоконференция шаклида йиғилиш бўлиб ўтди.

Бўстонлиқ туманида туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар кўриб чиқилди

14.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 август куни туризм салоҳиятини кенгайтиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Осиё инфратузилма инвестициялари банки Бухорода сув таъминотини яхшилашга 385,12 млн АҚШ доллари ажратади

14.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали

"Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида "Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Экспорт юкларини ва уларни ташишларни суғурта қилиш тартиби белгиланди

14.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Ҳукумат қарори билан “Капитал, товар ва хизматлар (ишлар) экспорти ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни суғурта қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Республикада 2020 йилда эртаки экинлардан ва ғалладан бўшаган майдонларга такрорий қишлоқ хўжалиги экинларни экилиши бўйича маълумот

14.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Республикада 2020 йилда эртаки экинлардан ва ғалладан бўшаган майдонларга жами 858,5 минг гектар, шундан 115,1 минг гектар сабзавот, 35,6 минг гектар полиз, 42,5 минг гектар картошка, 342,7 минг гектар дуккакли дон, 20,4 минг гектар мойли, 189,4 минг гектар озуқа, 57,8 минг гектар шоли ҳамда 55,1 минг гектар тариқ ва супурги экинларини экиш кўзда тутилган.

Грузия Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

13.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Грузия Ташқи ишлар вазири Давид Залкалиани билан телефон орқали мулоқот қилди.

Молия вазирлиги Ходимлар билан ишлаш бошқармаси ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази ҳамкорлигида “Коронавирус пандемиясининг замонавий молия тизимига таъсири” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди

13.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати ҳамда таркибий бўлинмалари ходимларининг билим, малака ва кўникмаларини, шунингдек салоҳиятини ошириш мақсадида Молия вазирлиги ходимлар билан ишлаш бошқармаси ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази билан ҳамкорликда 2020 йил 11 август куни “Коронавирус пандемиясининг замонавий молия тизимига таъсири” мавзусидаги семинар Zoom-конференцияси ташкил этилди.