Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Саноат кўрсаткичлари таҳлил қилинди

12.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 12 август куни ҳудудларда саноатни ривожлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон ва Беларусь савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги фаолиятни давом эттиради

12.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Беларусь Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Субботин билан телеконференцалоқа орқали музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон-Афғонистон музокаралари - икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш ва Марказий Осиёда барқарорлик ва тараққиётни мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир қадамдир

09.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумат делегациялари ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар ўтказилди. Мулоқот давомида ҳар иккала томон ҳамкорликни кенгайтириш ва минтақада барқарор иқтисодий ва инфратузилмавий ривожланишни таъминлашдан манфаатдорлигини тасдиқлади.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

09.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) вице-Президенти А.Пилоу билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

09.08.2020Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг долзарб масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

08.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида республика тадбиркорлари ва экспортчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жаҳон бозорларидаги мавжуд конъюнктурани ҳисобга олган ҳолда маҳаллий экспорт ҳажмини ошириш бўйича чораларни кўриш, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастурларини амалга оширишни муҳокама қилиш мақсадида видеоконференция шаклида йиғилиш бўлиб ўтди.

Нагоя шаҳрининг мэри билан музокаралар ўтказилди

08.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестиция ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Нагоя шаҳрининг (Япония) мэри Т.Кавамура билан видеомулоқот ўтказиб, унинг давомида ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Нагоя шаҳрига амалга оширилган ташрифи чоғида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этилиши юзасидан конструктив фикр алмашилди.

Ўзбекистон қурувчиларига байрам табриги

08.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш борасидаги ишлар кескин танқид қилинди

05.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан тақдимот билан танишди.

Пойтахт ва Тошкент вилояти туманлари ҳудудларини ўзгартириш масалалари кўриб чиқилди

05.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 5 август куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ўзаро чегарадош бўлган туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича тайёрланган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Ўзбекистон ва Ҳалқаро Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (IFAD) ўртасида молиявий битим имзоланди

05.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Жорий йилнинг 4 август куни Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD) ўртасида қиймати 46,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича молиявий битим рақамли имзоланиши бўлиб ўтди.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан "Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш" лойиҳасининг иккинчи босқичини молиялаштириш тўғрисида Битим имзоланди

05.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 4 август куни видеоконференцалоқа орқали Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (ҚХРХЖ) Президенти Ж.Унгбо ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков "Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш" лойиҳасининг 2-чи босқичи доирасида 47 млн доллар миқдорида молиялаштириш тўғрисидаги Битимни имзоладилар.

Ўзбекистон Республикасида урбанизация даражаси

04.08.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ўзбекистон-Индонезия: Зиёрат туризми йўналишидаги ҳамкорлик алоқалари фаоллашади

03.08.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги элчиси У. Рўзиқулов Индонезия парламенти Вакиллар палатасининг фуқаролар фаровонлиги масалалари бўйича спикер ўринбосари Муҳаимин Искандар билан учрашди. 

Германиянинг кичик ва ўрта бизнеси билан ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди

03.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 30 июль куни Германиянинг кичик ва ўрта корхоналар Федерал уюшмаси (BVMW) ва Европа Иттифоқи кичик ва ўрта бизнес миллий ассоциацияси (CEA-PME) раҳбарлари, шунингдек, Германия саноат ва транспорт-логистика компаниялари вакиллари билан видеоконференция бўлиб ўтди.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги – Ўзбекистон учун ривожланиш бўйича ишончли ҳамкор

03.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) президенти Ш.Китаока ўртасида видеомулоқот ўтказилди.

Ўзбекистон ва Туркия: хорижий тажриба - жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланиш гаровидир

30.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 29 июль куни Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Туркияга ташрифи доирасида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркия Республикаси Буюк миллий мажлиси аъзолари Ж.Йилмаз ва Л.Элван билан учрашувлар ўтказди.

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтди

30.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 28 июль куни Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) Бошқарувчилар кенгашининг видеоконференция шаклида йиллик йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Банкка аъзо бўлган 103та мамлакатдан ОИИБ Бошқарувчилари ва Бошқарувчиларининг ўринбосарлари, Банк раҳбарияти, халқаро экспертлар ва бошқа юқори мартабали меҳмонлар иштирок этдилар.

Туркия Республикаси вице-президенти билан учрашув бўлиб ўтди

30.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

28 июль куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Туркия Республикаси вице-президенти Ф.Октай ва Туркиянинг асосий вазирлик ва идоралари раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди.

Туркия ташқи ишлар вазири билан учрашув бўлиб ўтди

30.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 28 июль куни Ўзбекистон делегациясининг Анқара шаҳрига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ва Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири М.Чавушоглу ўртасида учрашув бўлиб ўтди.