Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Молия вазири: Давлат банкларида 25 нафар чет эллик мустақил кузатув аъзолари фаолият бошлайди

2020-07-07 | Иқтисодиёт

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган банк соҳасида стратегия ижроси ва трансформация жараёни муҳокамасига бағишланган йиғилишда тизимга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси молия вазири Тимур ИШМЕТОВ мазкур йиғилиш ва келгусида давлат банклари тизимида кутилаётган янгиликлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.
 
— Президентимиз раислигида Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясини амалга ошириш ҳамда мамлакат тижорат банкларининг трансформация жараёнини жадаллаштиришга бағишлаб ўтказилган йиғилишда банк тизимидаги муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди.
 
Жумладан, пандемия даврида иқтисодий инқирозни ҳисобга олиб, тадбиркорлик субъектларига бир қатор кредитлар берилгани, лекин йил охирига бориб муаммоли кредитларнинг улуши бир неча баробар ошиб кетиш эҳтимоли юқорилиги, бу банк тизими учун хавф келтириб чиқариши қайд этилди. Бу борада Марказий банк томонидан барча давлат банклари стресс-тестдан ўтказилди. Яъни, мана шундай инқироз ҳолати давом этса ва тегишли чоралар кўрилмаса, йил охиригача муаммоли кредитлар улуши кўпайиб кетиши эҳтимоли борлиги тўғрисида хулоса берилди. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Марказий банк, Молия вазирлиги ва тегишли банкларга топшириқлар берилди.
 
Яна бир муҳим янгиликни айтиб ўтишни хоҳлар эдим. Бугунги кунда давлат банкларининг кузатув кенгашларига жами 14 нафар мустақил чет эллик директорлар жалб қилинган. Яна 11 нафар мутахассис билан музокаралар олиб борилмоқда.
 
Яқин кунларда давлат банкларида 25 нафар чет эллик мустақил кузатув аъзолари фаолият бошлайди. Йил охиригача давлат банкларида чет эллик мустақил кузатув кенгаши экспертлари улуши 30 фоизга чиқарилади.
 
Бу бизга нима беради? Айнан мустақил директорлар орқали биз банк раҳбарияти устидан назоратни кучайтирамиз. Давлат банкларида олиб борилаётган ҳар қандай сиёсат ва операциялар кенгаш томонидан тасдиқдан ўтказилади.
 
Бу тизим орқали мавжуд муаммолар ўз вақтида бартараф этилиб, истиқболли лойиҳаларга пойдевор қўйилади.

Манба: ЎзА

Поделиться