Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Видеоконференцалоқа шаклидаги Ўзбек-Италия бизнес-форуми ташкил этилди

26.06.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

2020 йил 25 июнь куни  Ўзбекистон Республикаси ва Италия Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий, инвестицион ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчихонаси ва Италия-Ўзбекистон савдо-саноат палатаси билан биргаликда ўзбек-италия (фармацевтика соҳасида) видеоконференцалоқа шаклидаги бизнеси форум ташкил этилди.       

Осиё тараққиёт банки коронавируснинг салбий оқибатларини юмшатишда Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайди

25.06.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 25 июнь куни Осиё тараққиёт банки (ОТБ) директорлар Кенгаши бюджетни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонга 500 млн. доллар миқдорида молиявий маблағ ажратишни маъқуллади.

Ўзбекистон май ойида 190 тоннадан кўп тарвуз экспорт қилди

25.06.2020ИқтисодиётМанба: «Халқ сўзи»

Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, қиймати 121,1 минг AҚШ долларига тенг бўлган 190,5 тонна тарвуз маҳсулоти хорижга экспорт қилинди.

Экспорт кўрсаткичлари тобора ортмоқда

21.06.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Бутун дунёда кечаётган пандемия шароитида мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш, ҳудудлардаги замонавий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган экспортбоп, рақобатбардош маҳсулотлар билан хорижиймамлакатлар бозорларида муносиб ўрин эгаллаш ҳар қачонгидан муҳим ҳисобланади.

Россия Федерацияси Бош вазирининг ўринбосари A.Оверчук билан музокаралар бўлиб ўтди

18.06.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков ва Россия Федерацияси Бош вазирининг ўринбосари А.Оверчук ҳамраислигида кенгайтирилган Ўзбекистон - Россия ҳукуматлараро музокаралари бўлиб ўтди. 

Пандемия электрон савдолар орқали ер-мулк олишга ижобий таъсир қилмоқда

18.06.2020ИқтисодиётМанба: ЎзА

Миллий матбуот марказида пандемия даврида уй-жой қуриш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер участкаларини олиш тартиби масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Эндиги мақсад тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш

17.06.2020ИқтисодиётМанба: ЎзА

Фарғона вилояти пиллакорлари 1 минг 969 тоннадан зиёд “кумуш тола” тайёрлаш шартнома режасини бажарди.

Агентлик фаолиятига бағишланди

16.06.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат активларни бошқариш агентлиги илк бор “Zoom” платформасида матбуот анжуманини ўтказди. Унда мамлакатимиз ва хориждан 25 га яқин журналист, блогерлар иштирок этди. Анжуман доирасида хусусийлаштириш, давлат корхоналари самарадорлигини ошириш ҳамда “E-Auksion” электрон савдо майдончасида яратилган қулайликлар бўйича тақдимот қилинди.

Сурхондарёда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш мақсадида тадбиркорлар билан самарали мулоқотлар ўтказилди

16.06.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 9 июнь куни Муҳтарам Президентимиз томонидан ўтказилган миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда давлатимиз раҳбари янгича ёндашув ва инструментларни қўллаш орқали жорий йил иқтисодиётда ўсиш суръатларини таъминлаш борасидаги 8 та асосий йўналишни кўрсатиб ўтдилар.

ЕХҲТнинг Экологик-иқтисодий форумига тайёргарлик кўриш бўйича учрашув тўғрисида

16.06.2020Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) 28-экологик-иқтисодий форумига тайёргарлик кўриш бўйича иккинчи учрашувда иштирок этди. Тадбир видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди.

Маҳаллий йўналишларда автобуслар ҳаракати тикланмоқда

15.06.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Бугундан «сариқ» ва «яшил» тоифага кирувчи ҳудудлараро маҳаллий йўналишларда автобуслар ҳаракати тикланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Экспорт ва қўшимча иш ўринлари яратиш йўлида

12.06.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Олмазор туманида «Next Generation Product» қўшма корхонаси фаолияти билан ҳам танишди.

Бўш турган бинолардан унумли фойдаланиш сиёсати самараси

12.06.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари бугуннинг ўзида Олмазор туманидаги «ARDENT FOODS» масъулияти чекланган жамият корхонасида бўлди.

Президент томонидан 8 июнь куни бизнес ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш бўйича қарор имзоланди

10.06.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Ўзини ўзи банд қилганларга – 1 июлдан бошлаб кўпроқ имкониятлар

Иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш бўйича асосий йўналишлар белгиланди

09.06.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Тошкентда 8 июндан бошлаб автобуслар ҳаракати тикланади

07.06.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 8 июнь кунидан бошлаб «сариқ» ва «яшил» тоифасига кирувчи ҳудудларда, шу жумладан, Тошкент шаҳрида автобус йўналишлари фаолиятини қайта тиклаш белгиланди.

Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида

06.06.2020Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади

03.06.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

«Жиззах Авто» базасида Volkswagen Caddy енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бошланмоқда

03.06.2020ИқтисодиётМанба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Жорий йилнинг март ойида «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Фольксваген Груп Рус» концерни ўртасида «Жиззах Автомобиль Заводи» МЧЖ компанияси базасида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Келишув имзоланган эди

ТАЙИНЛОВ: Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири тайинланди

28.05.2020ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ҳукумат қарори асосида Аюбхон Арибджанович Камалов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятининг мудири этиб тайинланди.