Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Грузия Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

2020-08-13 | Сиёсат

2020 йил 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Грузия Ташқи ишлар вазири Давид Залкалиани билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат чоғида халқаро тузилмалар доирасида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон-Грузия муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисод, инвестиция, транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Пандемиянинг иқтисодий алоқаларга салбий таъсирини минималлаштириш бўйича қўшма чоралар қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Вазирлар маданий-гуманитар соҳадаги яқин муносабатларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар, илм-таълим ва интеллектуал алмашинувни фаоллаштиришга қизиқиш билдирдилар.

Туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш бўйича таклифлар, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться