Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Осиё инфратузилма инвестициялари банки Бухорода сув таъминотини яхшилашга 385,12 млн АҚШ доллари ажратади

2020-08-14 | Иқтисодиёт

"Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида "Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) томонидан "Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш" лойиҳаси учун 25 йил муддатга (5 йиллик имтиёзли давр билан) 385,12 млн АҚШ доллари миқдорида қарз берилиши маъқулланган.
 
Лойиҳанинг умумий қиймати 437,62 млн АҚШ долларини, шу жумладан:
 
ОИИБ қарзи – 385,12 млн;
 
Ўзбекистон ҳиссаси – солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзида 52,5 млн АҚШ долларини ташкил этади.
 
Лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (2020-2023 йиллар) ташкил этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали

Поделиться