Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия Федерацияси билан кўп қиррали иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

2020-08-20 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Д.Мантуров билан учрашув ўтказди.

Томонлар сўнгги уч йил давомида динамикаси барқарор ўсишни кўрсатган икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликнинг бугунги даражасига юқори баҳо бердилар. Шу билан бирга, инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун ишга солинмаган улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда уни рўёбга чиқариш мақсадида аниқ таклифлар ишлаб чиқиш учун биргаликдаги ишларни фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Таъкидланганидек, металлургия, энергетика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларида қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, мулоқот чоғида нефть кимёси, ёғочсозлик, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати каби янги устувор йўналишларни қамраб олиш эвазига саноат кооперацияси соҳасидаги қўшма ташаббусларни янада қўллаб-қувватлаш ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

Россия томони, шунингдек, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник регламентлар масалаларини тартибга солувчи ҳуқуқий-меъёрий асосларни ривожлантиришга ҳамда махсус ўқув дастурлари, тренинглар ва семинарлар ташкил этиш орқали Ўзбекистондаги тегишли идораларининг кадрлар салоҳиятини юксалтириш ва институционал ривожлантиришга қаратилган комплекс дастурларни амалга ошириш учун молиявий-техник жиҳатдан кўмаклашиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Йиғилиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ўртасида лойиҳа офисини ташкил этиш тўғрисида Меморандум имзоланди. Офиснинг асосий вазифалари Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси хўжалик субъектлари ўртасида қўшма корхоналар ташкил этишга кўмаклашишдан ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясининг истиқболли соҳаларини аниқлашдан иборат бўлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться