Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Республика кимё саноатининг салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича биринчи даражали чора-тадбирлар белгиланди

2020-08-18 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида ва “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти ҳамда тегишли вазирликлар, идоралар ва бир қатор тижорат банклари иштирокида кенгайтирилган видеоконференция шаклида кимё саноатининг жорий ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Жаҳон бозорида юзага келган конъюнктурани ҳисобга олган ҳолда соҳани тубдан ислоҳ қилиш, ишлаб чиқариш ва экспортни диверсификация қилиш бўйича олиб борилаётган фаолиятга танқидий баҳо берилди. Ҳозирги вақтда ишлаб чиқарилаётган кимёвий маҳсулотлар ҳажмининг 76 фоизи минерал ўғитлардан иборат эканлиги таъкидланди. Шунда, Халқаро молия корпорацияси ва «Boston Consulting Group» билан ҳамкорликда ўтказилган тадқиқотга кўра, юқори қўшимча қийматга эга кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга урғу берилиши минерал ўғитлар ишлаб чиқариш мақсадида корхоналарга инвестицияларни киритишда давом этиш билан таққослаганда анча юқори иқтисодий самарага эришиш имкониятини беради.

Шу муносабат билан мазкур соҳадаги инвестиция лойиҳаларини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулот ишлаб чиқарувчи юқори технологияли корхоналарни ташкил этиш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Муҳокама якунида тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига 2020 йилнинг охирига қадар ишга туширилиши режалаштирилган лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш, устуворлик, рентабеллик, энергия самарадорлиги ва иқтисодий самарадорлик мезонларидан келиб чиққан ҳолда кимё саноатининг инвестиция дастурини оптималлаштириш ва юқори экспорт салоҳиятига эга кимё маҳсулотлари кластерларини ташкил этиш бўйича аниқ таклифларни киритиш юзасидан манзилли топшириқлар берилди.

Ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ишлаб чиқариш ва экспортни диверсификация қилиш, қўшимча қийматни ошириш ва янги иш ўринлари яратиш ҳисобига кимё тармоғининг салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш имкониятини беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться