Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия Федерацияси билан инвестиция, молия ва транспорт соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

2020-08-21 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 20 август куни ҳукумат делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи доирасида Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаковнинг вазирликлар, идоралар ва молиявий ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлари бўлиб ўтиб, улар давомида жорий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва яқин истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Хусусан, Россия Федерацияси молия вазири А.Силуанов, Россия Федерацияси “ВЭБ.РФ” Давлат ривожланиш корпорацияси раиси И.Шувалов ва “Россия темир йўллари” ОАЖ бошқаруви раиси - бош директори О.Белозеров билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Россия Федерацияси молия вазири А.Силуанов билан учрашув доирасида иштирокчилар молиявий-техник ҳамкорлик соҳасидаги ривожланиш динамикаси ва эришилган натижаларни ижобий баҳоладилар. Пандемия шароитида молиявий барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳар икки мамлакат саноат ва иқтисодиётларининг муҳим секторларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида конструктив фикр алмашилди.

Кадастр хизмати, солиқ органлари ва молия тизими салоҳиятини кучайтириш, шунингдек, Рақамли бюджет технологияларини жорий этиш ҳамда Ягона ғазна ҳисоби тизимини такомиллаштириш орқали Ўзбекистон молия секторини рақамлаштиришга йўналтирилган ташаббусларнинг амалга оширилишини назарда тутган ҳолда молиявий-техник соҳасида яқин ҳамкорликнинг улкан салоҳияти қайд этилди.

Учрашув якунлари бўйича молия соҳасидаги шерикликни мустаҳкамлаш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишларини, шунингдек, амалга оширилиши режалаштирилган аниқ тадбирларни ўз ичига оладиган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди.

Россия Федерацияси “ВЭБ.РФ” Давлат ривожланиш корпорацияси раиси И.Шувалов билан музокараларнинг кун тартибида қурилиш, кон қазиш сектори, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида саноат кооперациясининг янги қўшма лойиҳаларини молиялаштириш йўли билан инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Маълумот учун: “ВЭБ.РФ” давлат корпорацияси - активлари 51 млрд доллар бўлган Россиядаги энг йирик ривожланиш институти. У инфратузилма, саноат, ижтимоий соҳани ривожлантиришга, технологик салоҳиятни мустаҳкамлашга ва ҳаёт сифатини оширишга йўналтирилган кенг кўламли лойиҳалар молиялаштирилишини амалга оширади.

“ВЭБ.РФ” раҳбарияти билан суҳбат чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқилаётган қатор лойиҳаларни келишишни тезлаштириш, транспорт ва логистика соҳасида давлат-хусусий шериклиги асосида лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш, шунингдек, Ўзбекистондаги истиқболли инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришнинг қўшимча механизмларини ишлаб чиқиш бўйича келгусидаги ҳамкорликка тайёрлик билдирилди.

“Россия темир йўллари” ОАЖ бошқаруви раиси - бош директори О.Белозеров билан музокаралар давомида халқаро юк ташиш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари ҳамда темир йўл транспорти соҳасидаги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.

Ривожланган темир йўл қатновлари тизими мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг асосий таркибий қисмларидан бири эканлиги ва жорий эпидемиологик вазиятда иқтисодий фаолликни таъминлашда муҳим роль ўйнаётганлиги таъкидланди.

Суҳбат чоғида темир йўл транспорти тизимини ислоҳ қилиш, тарифларни оптималлаштириш ва транзит салоҳиятини ошириш соҳасида тажриба алмашишдан ўзаро манфаатдорлик таъкидланди.

Шунингдек, халқаро юк ташиш ва минтақалараро транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться