Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Молия вазирлиги Ходимлар билан ишлаш бошқармаси ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази ҳамкорлигида “Коронавирус пандемиясининг замонавий молия тизимига таъсири” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди
2020-08-13 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати ҳамда таркибий бўлинмалари ходимларининг билим, малака ва кўникмаларини, шунингдек салоҳиятини ошириш мақсадида Молия вазирлиги ходимлар билан ишлаш бошқармаси ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази билан ҳамкорликда 2020 йил 11 август куни “Коронавирус пандемиясининг замонавий молия тизимига таъсири” мавзусидаги семинар Zoom-конференцияси ташкил этилди.
Семинарда Молия вазирлигининг Тариф сиёсати ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш департаменти, Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти, Давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш департаменти ҳамда Ўқув марказ ходимлари иштирок этди.
Семинарда Ўқув марказнинг Илмий-тадқиқот ишланмалар бюроси бошлиғи и.ф.н., доцент Гулнора Ачиловна Мелибаева коронавирус пандемияси дунёда тарқалиши ҳолатлари бўйича таҳлилий ва жаҳон иқтисодиётига бўлган таъсири, шунингдек коронавирус пандемиясининг замонавий молия тизимига таъсири ҳамда инқироздан чиқиш сценарийлари ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Мавзу доирасида иштирокчилар ўзлари учун қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар.
Семинар якунида қуйидаги хулосалар берилди:
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги