Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Киото конвенцияси божхона соҳасини янада такомиллаштиришга хизмат қилади

19.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Жорий йилнинг 18 август-2 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг “Божхона тартиботларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Киото, 1973 йил 18 май, 1999 йил 26 июндаги ўзгартиришлар билан) қўшилиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтди.

Россия Федерацияси билан инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг амалий масалалари муҳокама қилинди

18.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Россия делегациясининг ташрифи чоғида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари –  инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирининг ўринбосари А.Груздев, “Россия экспорт маркази” АЖ Бош директори В.Никишина, “Экспорт кредитлари ва инвестицияларини суғурта қилиш бўйича Россия агентлиги” АЖ Бош директори Н.Гусаков, Федерация Кенгаши Аграр ва озиқ-овқат сиёсати ва табиатдан фойдаланиш қўмитаси Раисининг ўринбосари С.Лисовский, “КАМАЗ” ОАЖ Бош директори С.Когогин ва “Хэвэл” компаниялар гуруҳининг Бош директори И.Шахрай билан учрашувлар ўтказди.

Энергетика вазирлиги ва “Внешэкономбанк” (Россия) истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилди

18.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Россия Федерациясининг Игор Шувалов – “ВЭБ.РФ” Россия давлат тараққиёт корпорацияси раиси бошчилигидаги делегациясининг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида жорий йилнинг 17 сентябрь куни Энергетика вазири Алишер Султанов билан икки томонлама музокаралари бўлиб ўтди.

Карантин даврида ҳам товарларнинг экспорт-импорт жараёни тўхтовсиз давом этмоқда

17.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Бугунги кунда деярли барча мамлакатларнинг иқтисодий барқарорлигига ўзининг салбий таъсирини ўтказаётган “коронавирус” балоси бизнинг мамлакатимизнинг иқтисодий барқарорлигига ҳам хавф туғдирмасдан қолмайди. 

Россия делегацияси Олмалиқ кон-металлургия комбинатида бўлди

17.09.2020ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов мамлакатимизда бўлиб турган “ВЭБ.РФ” Давлат тараққиёти корпорацияси раиси Игорь Шувалов бошчилигидаги делегация аъзолари билан Олмалиқ кон-металлургия комбинатида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон-Россия инвестиция ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларига янгича қараш

17.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Халқаро бизнес-маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Россия тадбиркорлари ва давлат тузилмалари вакилларидан иборат бизнес миссиясининг раҳбари сифатида Ўзбекистонда бўлиб турган “ВЭБ.РФ” Давлат тараққиёти корпорацияси раиси И.Шувалов билан учрашуви бўлиб ўтди.

17 сентябрь куни “Украина-Ўзбекистон: ёғ-мой саноатини ривожлантириш” мавзусига бағишланган онлайн-форум ўтказилади

17.09.2020ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

“АПК-Информ” ахборот агентлиги Украинанинг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда мамлакатларимиз ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадига қаратилган “"Украина-Ўзбекистон: ёғ-мой саноатини ривожлантириш” мавзусида онлайн-форум ташкил этади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокида “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

17.09.2020Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

16.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Тошкентда Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

16.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаковнинг Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари А.Оверчук билан учрашуви бўлиб ўтди.

Қашқадарёдан 12 тонна “Гулхайри” экспорт қилинди

15.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Маълумки, Қашқадарё вилоятида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-йилга сезиларли даражада ошмоқда. Бундай натижага эришишда вилоятда фаолият кўрсатаётган, мамлакатимиз иқтисодиётининг фахри бўлган йирик замонавий корхоналарнинг ҳиссаси катта.

Ўзбекистон Бош вазир ўринбосарлари Россия ҳукумати вакиллари билан учрашди

15.09.2020ИқтисодиётМанба: «Янги Ўзбекистон»

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Бош вазир ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук бошчилигидаги Россия ҳукумати вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида Украинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко билан учрашув бўлиб ўтди

15.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Аброр Акбаров ва қўмита масъул ходимлари иштирокида Украинанинг жорий йилда тайинланган Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко билан учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон ва БАА кўп қиррали ҳамкорликни давом эттиради

15.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ва Бирлашган Араб Амирликларининг ҳукумат ва келажак ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдулла ал-Гергави ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Ар-Риёдда Ўзбекистоннинг Халқаро энергетика форумига аъзолигини тиклаш масалалари муҳокама қилинди

15.09.2020ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

АР-РИЁД, 14 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов Халқаро энергетика форумининг (ХЭФ) янги тайинланган Бош котиби Жозеф Мак-Монигл билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Энергия ресурсларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича яхлит онлайн тизим яратилади

14.09.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 сентябрь куни электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Жиззах ва Сирдарё вилоятларида инвестиция, саноат ва экспорт фаолиятининг ўсишини рағбатлантириш бўйича вазифалар белгилаб олинди

14.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 12-13 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида ҳамда вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг инвестиция, саноат ва экспорт имкониятларини ўрганиш ҳамда ҳудудларнинг мавжуд иқтисодий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга қаратилган устувор чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган ишлар якунларини сарҳисоб қилди.

Самарқанд вилоятида инвестиция, саноат ва экспорт фаолиятини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди

13.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида ҳамда вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларидан иборат экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Самарқанд вилоятининг салоҳиятини ўрганиш ва ҳудудда саноат ҳамда инвестициявий фаолиятни кучайтириш учун қўшимча заҳираларни аниқлаш бўйича олиб борилган ишлар якунларини сарҳисоб қилди.