Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири билан учрашув бўлиб ўтди

2020-08-21 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Москва шаҳрида Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири М.Решетников билан учрашуви бўлиб ўтди.

Кун тартиби доирасида мавжуд келишувларни амалга оширишнинг бугунги ҳолати, уни жадаллаштириш механизмлари, шунингдек, келгусидаги ҳамкорликнинг янги йўналишлари таҳлил қилинди. Икки мамлакат иқтисодиётларининг юқори даражада ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда томонлар қўйилган вазифаларни амалга ошириш ҳамда ҳамкорлик кўламини кенгайтириш учун конструктив мулоқотни ривожлантириш мақсадга мувофиқлигини таъкидладилар.

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг жорий йил сентябрь ойига белгиланган йиғилишини ўтказиш муҳимлиги қайд этилди. Шу нуқтаи назардан, мавжуд масалаларни ўрганиш ва инвестиция, саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо, транспорт, молиявий ва минтақалараро ҳамкорлик, илм-фан, таълим ва маданият соҳаларида тегишли битимларни тайёрлашни ниҳоясига етказиш учун икки томонлама ҳамкорликнинг айрим йўналишлари бўйича кичик комиссиялар йиғилишларини видеоконференция орқали ташкил этишга келишиб олинди.

Ҳар икки мамлакат ҳукуматларининг ўзаро савдо ҳажмининг барқарор ўсишини сақлаб қолишга содиқлиги таъкидланди ва шу муносабат билан томонлар икки давлат ҳудудлари орқали тўсиқсиз юк ташишни таъминлашга қаратилган амалий чора-тадбирларни шунингдек, савдо-сотиқни ошириш ва диверсификация қилиш имконини берадиган тариф ва нотариф тартибга солиш усулларини бирлаштиришнинг истиқболли механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда давом этишга келишиб олдилар.

Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши жараёнида Россия томонидан кўрсатилаётган ёрдам, хусусан, жорий йилнинг июль ойида бўлиб ўтган ЖСТга кириши бўйича Ишчи гуруҳининг 4-йиғилиши давомида амалга оширилган конструктив ҳамкорлик, шунингдек, «Ўзбекистон Республикасида савдони ривожлантиришга кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида кўрсатилган техник кўмак юқори баҳоланди.

Учрашув якунида келгусидаги ҳамкорликнинг асосий мўлжаллари ҳамда кўп қиррали иқтисодий шерикликни кенгайтириш бўйича биринчи даражали вазифалар белгилаб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться