Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Республикада 2020 йилда эртаки экинлардан ва ғалладан бўшаган майдонларга такрорий қишлоқ хўжалиги экинларни экилиши бўйича маълумот
2020-08-14 | Иқтисодиёт
Республикада 2020 йилда эртаки экинлардан ва ғалладан бўшаган майдонларга жами 858,5 минг гектар, шундан 115,1 минг гектар сабзавот, 35,6 минг гектар полиз, 42,5 минг гектар картошка, 342,7 минг гектар дуккакли дон, 20,4 минг гектар мойли, 189,4 минг гектар озуқа, 57,8 минг гектар шоли ҳамда 55,1 минг гектар тариқ ва супурги экинларини экиш кўзда тутилган.
Мазкур майдонларда агротехник тадбирларни ўз муддатларида амалга ошириш ҳисобига 2254,9 минг тонна сабзавот, 665,2 минг тонна полиз,
851,5 минг тонна картошка, 484,9 минг минг тонна дуккакли дон, 26,5 минг тонна мойли, 6970,7 озуқа экинлари, 245,6 минг тонна шоли ва 108,3 минг тонна тариқ ва супурги етиштирилади. Шунингдек, етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинлари асосан аҳолининг қиш ва баҳор мавсумидаги истеъмоли учун йўналтирилади.
Жорий йилнинг 13 август ҳолатига эртаки экинлардан ва ғалладан бўшаган майдонларга жами 731,1 минг гектар (режалаштирилган кўрсаткичларга нисбатан 85,0%) такрорий қишлоқ хўжалиги экинлари экилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги