Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Ўзбекистон-Сингапур бизнес-форуми бўлиб ўтди

16.01.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат ташрифи арафасида Сингапурда икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган Ўзбекистон-Сингапур бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Инвестиция жамғармасини ташкил этишга тайёргарлик кўрилмоқда

13.01.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар айни пайтда Туркий инвестиция жамғармасини ташкил этиш масаласи устида фаол иш олиб бормоқда. Жорий йилнинг 10-11 январь кунлари Истанбул шаҳрида тегишли Битим лойиҳасини ишлаб чиқиш учун масъул бўлган Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон экспертларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Сингапурнинг ишбилармон доиралари ва етакчи университетлари қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр

13.01.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг ушбу мамлакатга ташрифи доирасида Цингапур ишбилармон доиралари ва етакчи олий ўқув юртлари раҳбарлари билан учрашувлар давом этмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Франклин Темплетон компанияси раҳбари Манраж Секхон билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат кооперацияси соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда

12.01.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазири Данияр Амангелдиев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистонда саноатни комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда

06.01.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги ҳамда тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг экспорт, инвестициявий ва саноат салоҳиятини юксалтиришга қаратилган навбатдаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича ишларни бошлаб юборди.

Мамлакатнинг саноат салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

05.01.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 4 январь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов раислигида видеоконференсалоқа тарзида саноатни комплекс ривожлантириш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва республика ҳудудларида ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши борасидаги ишларнинг бориши муҳокама қилинди

29.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев раислигида Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

ХВЖ Ўзбекистонни ЖСТга киришда қўллаб-қувватлашга тайёр

29.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича музокаралар гуруҳи раҳбари Бадриддин Абидов Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Ўзбекистондаги доимий вакили Кевин Росс билан учрашув ўтказди.

Туркия ва Хитойнинг йирик энергетика компаниялари Ўзбекистонда юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини қуради

29.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан Тошкент ва Сирдарё вилоятларида юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича ўтказилган халқаро тендер савдолари якунланиб, ғолиб компаниялар аниқланди.

Ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти ва истиқболдаги вазифаларига бағишланган анжуман

28.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва шу орқали камбағалликни қисқартириш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир маҳаллада «ҳоким ёрдамчиси» лавозими жорий этилди.

Мақсад бир миллиард доллар ёки қўшни давлатлар иқтисодий ҳамкорлигидаги йил сарҳисоби

26.12.2022СиёсатМанба: ЎзА

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилнинг 11 ойида қарийб 503 миллион долларни ташкил этди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 26,7 фоизга кўпдир, дейилади Тожикистон статистика агентлиги тарқатган маълумотда.

Ўзбекистон ва Озарбайжон кўп қиррали ҳамкорликни кучайтирмоқда

25.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 24 декабрь куни Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Озарбайжонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микайил Жабборов ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Парламент комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

24.12.2022СиёсатМанба: «Халқ сўзи»

Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва САП: кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш йўлида

23.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

23 декабрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ ўртасида тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтди.

Давлат харидлари соҳасида коррупцияга қарши курашишнинг долзарб масалаларига бағишланган давра суҳбати

22.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши мажлисининг 8-сонли Баённомаси билан тасдиқланган «9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш» кунига бағишланган Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида ўтказиладиган тадбирлар режаси»да Давлат харидлари соҳасида коррупцияга қарши курашишнинг долзарб муаммолари мавзусида давра суҳбати ташкил этиш белгиланган.

Қишлоқ хўжалигини мeханизациялашнинг инновацион йўналишлари таҳлил қилинди

20.12.2022ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида вазирликнинг бошқарма бошлиқлари, етакчи мутахассислари ва Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти олимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон жануби-шарқий йўналишда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтирмоқда

20.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев раислигида видеоконференция шаклида Хитой билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик, Ишчи гуруҳнинг Покистон ва Сингапурга бўлажак ташрифларининг ҳамда Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг жорий йил 21-22 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифининг ташкилий ва мазмун жиҳатидан юқори даражада ўтказиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тошкент вилоятида инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ўрганилди

16.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 16 декабрь куни инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Олимхон Рустамов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида бўлиб, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши билан танишди.

ОТБ билан инвестициявий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

15.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги, Осиё тараққиёт банки вакиллари ва лойиҳа ташаббускорлари иштирокида мазкур Банк ҳамкорлигида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг жорий ҳолатини кўриб чиқиш бўйича якуний йиғилиш бўлиб ўтди.

Миллий авиакомпанияни трансформация қилишга оид таклифлар кўриб чиқилди

14.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни “Uzbekistan airways” акциядорлик жамиятини трансформация қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.