Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Тошкентда «Uzbekistan Trade Info» савдо ахбороти платформаси ишга туширилди

23.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Tashkent Cityдаги Hilton меҳмонхонасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, UNCTAD/JST халқаро савдо маркази (ХСМ) ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ва Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган «Ready4Trade Central Asia» лойиҳаси доирасида савдо қилиш тартиби тўғрисида батафсил ахборот берувчи Uzbekistan Trade Info платформасини ишга тушириш бўйича тадбир бўлиб ўтди.

Сенатнинг ўттиз бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласи кўриб чиқилди

21.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

2022 йилнинг 18–19 ноябрь кунлари Сенатнинг ўттиз бешинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни кўриб чиқилди.

Жаҳон банки вакиллари билан учрашув

18.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йилнинг 17 ноябрь санасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов Жаҳон банки вакиллари билан учрашув ўтказди.

Янги ва қуритилган мева-сабзавотлар экспорти ҳамда узумчилик-виночилик соҳасидаги ҳамкорлик муҳокамаси

18.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Франция Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Орелия Бушез хоним билан учрашув ўтказди. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакиллари билан учрашув

18.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ёрдамчиси Ҳаолианг Ҳу билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ЕХҲТ бош котиби билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди

17.11.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) бош котиби Хельга Шмид билан музокара ўтказди.

ХВЖ миссияси вакиллари билан учрашув

17.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Молия вазирлигида Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Америка-Ўзбекистон савдо палатаси делегациясини қабул қилди

16.11.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни “Кўксарой” қароргоҳида Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Президенти “Calik Holding” компанияси раҳбарини қабул қилди

16.11.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни “Кўксарой” қароргоҳида “Calik Holding” компанияси бошқаруви раиси Ахмет Чаликни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти “Cengiz Enerji” компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

16.11.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи мажлиси доирасида “Cengiz Enerji” компанияси бошқаруви раиси Мехмет Женгиз билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси билан учрашди

16.11.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи мажлиси доирасида “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон-Жанубий Корея: эркин савдо ёълида

16.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида видеоконференсалоқа орқали Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида Эркин савдо тўғрисидаги Битим юзасидан келишиш жараёни доирасида инвестициялар  ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Абидов ҳамда Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлигининг эркин савдо шартномалари масалалари бўйича Бош директори Янг Ги Ук бошчилигидаги музокаралар гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар учун қулайликларни ошириш чоралари муҳокама қилинди

15.11.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёевга тадбиркорлик фаолиятини соддалаштириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

ЕТТБ Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантирмоқчи

15.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Харгитайни қабул қилди.

ACWA Power Ўзбекистонда ўз фаолиятини кенгайтирмоқда

15.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазириниг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаевнинг Саудия Арабистони  ACWA Power компанияси Бошқаруви Раиси Муҳаммад Абунаян билан учрашуви бўлиб ўтди. 

“Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди

15.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

“Ўзбекистон ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларни ва барқарор иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кооперативларни ривожлантириш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Германия Халқаро Ҳамкорлик Жамияти (GIZ) билан биргаликда “Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

Халқаро валюта жамғармаси вакиллари билан учрашув

15.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Рон ван Рооден билан учрашув ўтказди.

Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси очилди

14.11.2022ИқтисодиётМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар марказида Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси очилди.