Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сингапурнинг ишбилармон доиралари ва етакчи университетлари қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр
2023-01-13 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг ушбу мамлакатга ташрифи доирасида Цингапур ишбилармон доиралари ва етакчи олий ўқув юртлари раҳбарлари билан учрашувлар давом этмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Франклин Темплетон компанияси раҳбари Манраж Секхон билан музокаралар ўтказди.
Кун тартибида Ўзбекистон иқтисодиётига йирик инвесторларни жалб этиш имконини берувчи ўрта ва узоқ муддатли чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Virtus Health Singapore компанияси бош директори Тимати Кван давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида аёллар репродуктив саломатлиги марказларини ташкил этиш истиқболларини муҳокама қилди.
Шу куни Нанянг политехника университети бош директори Генри Хан билан учрашувлар бўлиб ўтди. Томонлар соғлиқни сақлаш соҳасининг кадрлар тайёрлаш масаласида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларни муҳокама қилдилар. 2022 йил декабрь ойи охирида университетда соғлиқни сақлашни бошқариш йўналиши бўйича малака ошириш курсларини 23 нафар ўзбекистонлик мутахассис тамомлади. 2023 йил 1 мартдан бошлаб «тиббиёт инжиниринги» ва «ахборот технологиялари» каби йўналишлар бўйича янги курслар туркумини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Li Kuan Yu номидаги давлат сиёсати мактаби директори ўринбосари Наней Юлиати билан учрашувда Ўзбекистон давлат хизматчиларининг тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокаралар аниқ инвестиция ҳолатларини тақдим этиш, қўшма режаларни батафсил кўриб чиқиш имконини берди ҳамда томонларнинг кенг кўламдаги ҳамкорликни кенгайтиришга бўлган интилишларини намоён этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги