Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент вилоятида инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ўрганилди

2022-12-16 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 16 декабрь куни инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Олимхон Рустамов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида бўлиб, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши билан танишди.

Ташриф давомида тумандаги Ишчи гуруҳ бир қатор ишлаб чиқариш объектларида бўлиб, лойиҳа ташаббускорлари билан суҳбатлар ўтказди ва муаммоли масалалар, корхоналар фаолиятини янада ривожлантириш бўйича таклифлар белгилаб олди.

Хусусан, гуруҳ аъзолари жинси матодан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи FASHION JEANS GARMENT МЧЖ корхонасида бўлди. 2022 йил охирига қадар компания Европа мамлакатларига 1,2 миллион долларлик тайёр жинси маҳсулотларини экспорт қилишни режалаштирмоқда.

Йўналишдаги яна бир объект - гигиена воситаларига шиша идишлар ишлаб чиқарувчи Grand Hygienic Manufacturing бўлди. Инвестиция лойиҳасига 2 миллион доллар хорижий сармоя киритилди. Корхонада 40 та янги иш ўрни яратилди, унинг ишлаб чиқариш қуввати 1,2 миллион шиша гигиена воситаларини ташкил этмоқда.

Шу куни ALUKABEL PAYRAV МЧЖнинг 54,6 миллиард сўм хорижий инвестициялар ўзлаштирилган инвестиция лойиҳаси ҳам бўлиб ўтди. 60 янги иш ўрни яратилган корхонада йилига 1,68 минг тонна алюминий ва мис кабель ишлаб чиқарилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться