Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Энергетика вазири ва Хитой компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

19.04.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Жорий йилнинг 17 апрель куни Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Хитойнинг «State grid - CET» компанияси президенти Ю Жун ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик янада фаоллашади

14.04.2023МДҲМанба: ЎзА

Самарқанд шаҳрида 14 апрель куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлади

14.04.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари ва истиқболларига оид тақдимот билан танишди.

Тошкент вилоятидаги аграр соҳа объектларида иш қизғин давом этмоқда

12.04.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Давлат раҳбари раислигида жорий йилнинг 23-март куни озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш чора-тадбирлари бўйича мутасадди вазирлик ва идораларга кўрсатмалар берилган эди.

Осиё Тараққиёт Банки: аграр соҳани ривожлантиришда ишончли ҳамкор

11.04.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиё департаменти, Атроф-муҳит, табиий ресурслар ва қишлоқ хўжалиги бўлими директори Ясмин Сиддиқи билан учрашув ўтказди.

Аҳоли ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берилди

11.04.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

“Ташаббусли бюджет” дастурида ғолиб бўлмаган кўплаб лойиҳаларга ҳам маблағ ажратилади.

UzCharmExpo – ShoesStar Eurasia-2023 халқаро кўргазма-ярмаркаси

10.04.2023Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 5-7 апрель кунлари «Ўзэкспомарказ» МКМда чарм, пойабзал, атторлик, мўйна, жун, қоракўл ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотларнинг UzCharmExpo – ShoesStar Eurasia-2023 14-Халқаро кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон ва БАА кўп қиррали ҳамкорлик кўламини кенгайтирмоқда

06.04.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Жорий йилнинг 4 апрель куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий билан учрашув бўлиб ўтди.

Бунёдкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди

05.04.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси концепцияси ва пойтахтдаги бунёдкорлик ишларига оид тақдимот билан танишди.

Иссиқлик таъминоти бўйича таклифлар кўриб чиқилди

04.04.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини модернизация қилиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Масдар Ўзбекистонда инвестициявий фаолиятини кенгайтиради

04.04.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Жорий йилнинг 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Масдар компанияси бош ижрочи директори Муҳаммад ал-Рамаҳи билан учрашув ўтказди.  

Тошкентда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Грузия ҳукуматлараро комиссиясининг 9-йиғилиши бўлиб ўтди

03.04.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкентда Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев ҳамда Грузия Бош вазири ўринбосари, иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Леван Давиташвили раислигида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Грузия ҳукуматлараро комиссиясининг 9-йиғилиши бўлиб ўтди.

Миср савдо ва саноат вазири билан музокаралар олиб борилди

03.04.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Миср Араб Республикаси савдо ва саноат вазири Аҳмад Солиҳ билан видеоконференция тарзида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва саноат соҳаларида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган музокаралар ўтказди.

Хоразм вилоятида ўрганиш ўтказилди

03.04.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 1 апрель куни инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги масъул идоралар, тармоқ бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Хоразм вилоятидаги қатор объектларга ташриф буюрди.

Жорий йилда “Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури доирасида экспортчи корхоналар сони 200 тага етказилади

31.03.2023ИқтисодиётМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

АОКАда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилдаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.

2022 йилдаги иқтисодий кўрсаткичлар таҳлили

30.03.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2022 йилда дунёда содир бўлган мураккаб иқтисодий ва молиявий вазиятнинг сақланиб қолаётганлиги, жаҳон бозорларида асосий маҳсулотлар нархларининг беқарорлигига қарамай мамлакатимизда юқори иқтисодий ўсиш суръатларига эришилди.

Хитой делегацияси билан учрашув

29.03.2023Сиёсат

Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби Ма Синжуй бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи давом этмоқда.

Банклар капиталига хорижий инвестициялар жалб этилади

29.03.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 28 март куни Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанк капиталига хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича тақдимот билан танишди.

Энергетика вазирлигида «Huawei» компанияси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

28.03.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида вазир Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Huawei Digital Power» компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти жаноб Яо Цзин ўртасида жорий йилнинг февраль ойида Хитойнинг Шенжен шаҳрида жойлашган «Huawei» бош қароргоҳига ташриф чоғида эришилган келишувлар ва яшил энергетикани ривожлантириш бўйича келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

28.03.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 27 март куни инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.