Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Шартнома имзоланди: ОТП банк Ўзбекистоннинг «Ипотека-банк» банкини сотиб олади

12.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўтган йилнинг сентябрь ойида имзоланган келишув меморандумидан сўнг Тошкент шаҳрида ОТП банки номидан «Ипотека-банк» банкини хусусийлаштириш бўйича олди-сотди шартномаси Бошқарув раиси ва Бош ижрочи директори Шандор Чанйи ва Бош директор ўринбосари Ласло Вольф, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги номидан Молия вазири Тимур Ишметов, Ўзбекистон Республикаси номидан Бош вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев томонидан имзоланди.

Ўзбекистон Президенти Венгрия бизнеси билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун кенг имкониятлар мавжудлигини қайд этди

12.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 декабрь куни Венгриянинг энг йирик “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди.

ИТСВ, ОТП банк ва «Ипотека-банк» АТИБ раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

12.12.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 12 декабрь куни «Hilton Tashkent City» меҳмонхонасида Венгрия ОТП банки томонидан Ўзбекистон «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки сотиб олиниши бўйича шартнома имзоланишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув тўғрисида

12.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Айбек Молдогазиев билан учрашди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон делегациясининг АҚШга бўлажак ташрифи ҳақида

12.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йилнинг 12-14 декабрь кунлари Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Америка Қўшма Штатларига ташриф буюради.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига

11.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Қадрли юртдошлар!

Ҳурматли деҳқон ва фермерлар, аграр соҳа ходимлари!

Муҳтарам фахрийлар!

Хитой ҳукумати делегациясининг ташрифига доир

10.12.2022Сиёсат

Жорий йилнинг 9-10 декабрь кунлари Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Ху Чуньхуа бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.

ИТСВ Ишчи гуруҳлари республика ҳудудларда ўрганиш ўтказиб тадбиркорларга ёрдам кўрсатмоқда

10.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 9 декабрь куни инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бахтиёр Раҳимов бошчилигидаги вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари масъул раҳбар ва ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Андижон вилоятидаги бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишди.

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Ху Чунхуа билан учрашув бўлиб ўтди

10.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Ху Чунхуа ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Халқаро Қишлоқ хўжалиги университетида конференция: Озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш

09.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Тошкентда  “Food Security and Sustainable Development” («Озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш») мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги И International Agriculture University (Халқаро қишлоқ хўжалиги университети) томонидан ташкил этилди. Конференция ҳамкорлари: 

Европа бренди Наманганда ишлаб чиқарилади

07.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзтўқимачиликсаноат

Наманган вилоятида  Германиянинг “HUGO BOSS”, "CARL GROSS" каби йирир  брендлари билан  ҳамкорлик қилувчи  "FAZMAN TEXTILE" МЧЖ томонидан  янги корхонаси ишга туширилди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Жанубий Хитой бозорига экспорти ҳажмини ошириш истиқболлари муҳокама қилинди

07.12.2022ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси ҳамда Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Жанубий Хитой ҳудудидаги Гуандун Озиқ-овқат маҳсулотлари импорти уюшмаси (Guangdong Imported Food Association - IFA) билан биргаликда Хитой бозорига кириш ва манфаатли экспорт шартномалари тузишга бағишланган  онлайн семинар-тренинг ташкил этилди.

Қашқадарё вилояти тўқимачилик саноати яна бир ишлаб чиқариш обекти билан тўлди

07.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар кўриб чиқилди

06.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 5 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона водийси вилоятларида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Мамлакат экспорт салоҳиятини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

06.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев раислигида тадбиркорлар ва экспортёрларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ва мамлакат экспорт салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Республикада мавжуд пахта майдонларидан юқори ҳосилдорликка эришилди

05.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Жорий йилда 136 та туманда 134 та пахта-тўқимачилик кластерлари ва уларга бириктирилган 29 мингта фермер хўжаликларида 1 млн 32 минг гектар майдонда ғўза парваришланди.

“S&P” халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон суверен кредит рейтингини “BB-” (барқарор кутилма) даражасида тасдиқлади

05.12.2022ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Жорий йилнинг 2 декабр кунида эълон қилинган “S&P” халқаро рейтинг агентлигининг Ўзбекистон Республикаси суверен кредит рейтингига бағишланган навбатдаги ҳисоботида республика рейтинг баҳоси “BB-” (барқарор кутилма) даражада ўзгаришсиз тасдиқланди.

2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида

02.12.2022Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

“Яшил” иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

02.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев “яшил” иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.