Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат харидлари соҳасида коррупцияга қарши курашишнинг долзарб масалаларига бағишланган давра суҳбати

2022-12-22 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши мажлисининг 8-сонли Баённомаси билан тасдиқланган «9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш» кунига бағишланган Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида ўтказиладиган тадбирлар режаси»да Давлат харидлари соҳасида коррупцияга қарши курашишнинг долзарб муаммолари мавзусида давра суҳбати ташкил этиш белгиланган.

Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг масъул ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Дастлаб Молия вазирлиги Давлат харидлари департаменти директори Сарвар Назаров бугунги кунда мамлакатимизда давлат харидлари соҳасида 2022–2023 йилларга мўлжалланган «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси амалга оширилаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. 

Тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда давлат харидлари соҳасида коррупцион хавф-хатарларни ва муаммоларни аниқлаш бўйича тадқиқотлар ва таҳлиллар ўтказилганлиги, соҳа ходимлари ўртасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат шаклланаётганлиги, мазкур соҳада жамоатчилик назорати ўрнатилганлиги, тегишли электрон тизимларга ўзгартиришлар киритилганлигини маълум қилди. Шунингдек, лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинган ҳолда мазкур ишларни янада жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, давлат харидлари соҳасида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар ҳамда истиқболдаги режалар тўғрисида тақдимот материаллари асосида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди.

Давра суҳбати давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг масъул ходимлари давлат харидлари соҳасида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирди. 

Ўтказилган давра суҳбати якунида давлат харидлари соҳасида 2022–2023 йилларга мўлжалланган «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасининг 2023 йил учун белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, келгусида ҳам мазкур давра суҳбатини доимий равишда ўтказиб боришга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться