Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Нуронийлар «Янги Ўзбекистон» боғида

08.09.2021ЖамиятМанба: ЎзА

«Нуроний» жамғармаси Республика бошқаруви ташаббуси билан «Янги Ўзбекистон» боғига пойтахтлик 70 нафарга яқин нуронийларнинг саёҳати ташкил этилди.

Бухоро вилояти Олот туманида информатика ва ахборот технологиялари бўйича ихтисослаштирилган мактаб очилди

08.09.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўқувчиларга ахборот технологиялари ва компютерда дастурлаш асосларининг чуқур ўргатилишини ташкил этиш мақсадида, Бухоро вилояти Олот туманидаги 1 сон умумтаълим мактаби негизида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

“COVID-19. Вакцинация – эришилган ютуқлар, истиқболдаги режа ва мақсадлар» мавзусидаги илмий-амалий халқаро конференция ўтказилди

08.09.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

2021 йилнинг 7 сентябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида давлат идоралари ва ташкилотлари вакиллари, тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва ходимлари, халқаро мутахассислар ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотлари экспертлари иштирокида “COVID-19. Вакцинация – эришилган ютуқлар, истиқболдаги режа ва мақсадлар» мавзусидаги илмий-амалий халқаро конференция ўтказилди. Конференция офлайн ва онлайн шаклда ўтказилди.

Жиззах вилоятида ИТ-соҳасидаги стартап лойиҳалар молиялаштирилди

08.09.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Сўнги йилларда юртимизда ИТ-соҳасини ривожлантириш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. ИТ-соҳасида узлуксиз таълим тизими йўлга қўйилиб, ёшларни ИТ-соҳасига қизиқтириш ва бу йўналишда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Ўзбекистон ва Бангладеш ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги босқичи

07.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Бангладеш ҳукумат ва ишбилармон доиралари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкентда Ўзбекистон-Бангладеш бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси

07.09.2021СиёсатМанба: Марказий сайлов комиссияси
Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Комиссия Раиси З.Низамходжаев олиб борди.

Ўзбекистоннинг 10 та олий таълим муассасаси Times Higher Education томонидан эътироф этилди

07.09.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг агентлиги – Times Higher Education томонидан дунёнинг етакчи университетлари рейтинги эълон қилинди.

АКТ соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар келажак тараққиёти учун муҳим

07.09.2021ТехнологияларМанба: ЎзА

Сўнгги йилларда ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг ривожланиши ҳаётимизнинг кўп соҳаларига таъсир кўрсатди.

Токио-2020: Ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган матонатли спортчилар Тошкент халқаро аэропортида муносиб кутиб олинди

07.09.2021СпортМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Токио шаҳрида XVI ёзги Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтди. Тошкент аэропортида Токио Паралимпия ўйинларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган матонатли спортчилар тантанали кутиб олинди.

А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент шаҳридаги филиали илк талабаларини қабул қилди.

07.09.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Сўнгги йилларда, Ўзбекистонда мактабгача таълим сохасида улкан ислохотлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган мазкур чора-тадбирлар унинг нафақат таркибини, балки структурасини хам ўзгартирди.

Тошкентдаги Инҳа университетида янги ўқув йили муносабати билан амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиликлар тўғрисида маълумот берилди

07.09.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан “Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш” мавзусида матбуот анжуман ташкил этилди.

Фармацевтика тармоғидаги лойиҳалар кўриб чиқилди

07.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Юртимизда фармацевтика бўйича катта имкониятлар бўла туриб, ундан тўла фойдаланилмас эди. Охирги йилларда бу тармоқ “драйвер”лардан бири сифатида белгиланиб, изчил ривожлантириб келинмоқда. 

Афғонистонга қўшни мамлакатлар махсус вакилларининг ("Гуруҳ-6") онлайн учрашуви ҳақида

06.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 5 сентабр куни Покистон томонининг ташаббуси билан Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Покистон, Эрон ва Хитойнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари виртуал шаклда музокаралар ўтказди.

Сурхондарёликларнинг яна бир асрий орзуси руёбга чиқмоқда

06.09.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Сариосиё туманидаги "Тўпаланг" сув омборидан Сурхондарё вилояти аҳолисини тоза ичимли суви билан таьминлайдиган йирик лойиҳани бошлашга старт берилди.

Тошкент вилояти ҳокими 1-синф ўқувчиларига Президент совғаларини топширди

06.09.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Янги 2021-2022 ўқув йили расман бугун – 6 сентябрь куни бошланди.

Ўзбекистон Миср билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун очиқ

06.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар Кенгашининг йиллик анжумани доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Миср Араб Республикасининг режалаштириш ва иқтисодий ривожланиш вазири Ҳала Ҳелми Элсаид билан учрашди.

Биринчи МДҲ мамлакатлари спорт ўйинларига расмий старт берилди

06.09.2021СпортМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида илк маротаба ўтказилаётган Биринчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

“Янги Ўзбекистон” боғи ва Мустақиллик монументи очилди

31.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

2021 йил 31 август куни истиқлолимизнинг ўттиз йиллигига бағишлаб бунёд этилган “Янги Ўзбекистон” боғи ва Мустақиллик монументининг тантанали очилиш маросими бўлди.

Шавкат Мирзиёев: Уларнинг айби - буюк бўлгани

31.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди.