Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сурхондарёликларнинг яна бир асрий орзуси руёбга чиқмоқда

2021-09-06 | Жамият

Сариосиё туманидаги "Тўпаланг" сув омборидан Сурхондарё вилояти аҳолисини тоза ичимли суви билан таьминлайдиган йирик лойиҳани бошлашга старт берилди.

Шу муносабат билан вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор шаклидаги йиғилишда мазкур лойиҳанинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти атрофлича тушунтирилди.

Унда жойлардаги студиялардан туманлар ҳокимлари, секторлар раҳбарлари, соҳа ходимлари, мутахассислар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Айни пайтда воҳа аҳолисининг 55,4  фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Узоқ йиллардан буён   аҳолининг қолган қисмини тоза ичимлик суви билан таъминлаш муаммоси мавжуд эди.  

 Президентимиз жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида мазкур муаммони ҳал этиш учун   "Тупаланг" сув омборидан магистрал сув таъминоти тармоғини ётқизиш вазифасини топширди.  

Шунга мувофиқ ўзи оқувчи магистрал ичимлик сув қувурини қуришнинг техник асослари ишлаб чиқилди. Лойиҳанинг дастлабки ҳисоб-китобларини тайёрлашга хорижлик тажрибали мутахассислар жалб этилди.

Мазкур лойиҳанинг ишга туширилиши вилоятнинг Сариосиё, Денов, Олтинсой, Шўрчи, Қумқўрғон, Бандихон, Шеробод, Музработ, Қизириқ, Жарқўрғон, Термиз ва Ангор туманлари ҳамда Термиз шаҳридаги 495 маҳаллада яшовчи 1 миллион 700  мингдан ортиқ  аҳолини  марказлашган ичимлик суви билан узлуксиз таъминлайди.

Бунинг учун  қиймати  138,1 миллион доллар маблағ эвазига қуввати бир кеча кундузда 200 минг метр куб бўлган “Тўпаланг” сув тозалаш иншооти қурилиб, диаметри 426-1420 мм бўлган 361 километр ўзи оқувчи магистрал ичимлик сув қувури тортилади. Қумқўрғон ва Шеробод туманларида иккита замонавий сув босимини сўндириш иншоотлари бунёд этилади.  

Йирик обьектни маҳаллий "Тўпаланг Эйч Пи Ди Платинум" корхонаси бунёд этади.

       Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов, Бош Вазирнинг биринчи ўринбосари О.Раматов, сенатор А.Сангиновлар Сариосиё туманида бўлиб, қурилиш ишларини бошлаб берди.

Сариосиё, Қумқўрғон ва Шеробод туманларида ташкил этилган қурилиш штабида давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, мутахассислар, қурувчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида лойиҳанинг тақдимотлари   ўтказилди.  

Манба: ЎзА

Поделиться