Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Биринчи МДҲ мамлакатлари спорт ўйинларига расмий старт берилди

2021-09-06 | Спорт

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида илк маротаба ўтказилаётган Биринчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

1-МДҲ ўйинларининг тантанали очилиш маросими эпидемиологик вазият туфайли томошабинларсиз ташкил этилди.

МДҲ ўйинларида 9 та давлат, яъни Арманистон, Озарбайжон, Молдова, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ҳамда мезбон Россия спорт делегациялари 182 та медаллар жамланмаси учун баҳсларга киришган.

Ўзбекистон спорт делегациясининг байроғини 1-МДҲ ўйинларининг юнон-рум кураши бўйича кумуш медаль соҳиби, бир неча бор мамлакат чемпиони, жаҳон чемпионати иштирокчиси, қатор халқаро турнирлар ғолиби Муҳаммадқодир Расулов Қозон спорт майдони узра баланд тутган ҳолда олиб ўтди.

Мамлакатимиз вакиллари  мусобақа дастуридаги 17 та спорт туридан 15 тасида иштирок этмоқда.

МДҲ ўйинларининг расмий очилиш маросими кеча бўлиб ўтган бўлса-да, 4 сентябрдаги эркин ва юнон-рум кураши беллашувларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Шунингдек, бокс мусобақаларининг барча финалчилари ва бронза медали соҳиблари маълум бўлди.

Эркин ва юнон-рум курашининг муросасиз беллашувлари натижасига кўра, юртимизнинг ёш курашчилари юнон-румда 2 тадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритди. Эркин курашчиларимиз эса 1 та бронза билан кифояланди.

Бокс мусобақалари эса 1 сентябрдан бери қизғин давом этмоқда. Кеча эркаклар  ўртасидаги 13 та вазннинг барча финалчилари ва бронза медали эгалари аниқланди. 60 ва 66 килограмм вазнда рингга кўтарилган боксчиларимиз Умидилло Абдурасулов ва Жаъфарбек Шаҳбозов 1-МДҲ ўйинларининг бронза медалларини қўлга киритди. Қолган етти нафар боксчимиз олтин медаль учун кечадиган жангларда иштирок этади.

Боксчи қизларимиз ҳам мусобақада муваффақиятли иштирок этмоқда. МДҲ ўйинлари дастуридан ўрин олган 13 та вазннинг 9 тасида ўзбекистонлик қизлар финал йўлланмасини қўлга киритган. 5 сентябрь кунги мусобақаларда мамлакатимизнинг белбоғли курашчилари, муай-тай вакиллари ва баскетбол (3х3) жамоаси ҳам баҳсларни бошлайди. Белбоғли кураш мусобақаларининг барча ғолиб ва совриндорлари бугуннинг ўзида аниқланса, баскетбол мусобақаларида қайси давлат спортчилари ўринлардан қай тартибда жой эгаллаши эртага, 6 сентябрь куни ўтадиган баҳсларда маълум бўлади. Муай-тай беллашувларининг ғолиблари эса 7-8 сентябрь кунларидаги финал жанглари натижасида аниқланади. Татаристонда ўтказилаётган биринчи МДҲ ўйинлари 14-23 ёшли иқтидорли спортчилар ўртасида ташкил этилмоқда. Шубҳа йўқки, бу ўйинлар ана шу ёшларимиз учун қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Осиё ва Олимпия ўйинлари учун ўзига хос тажриба мактаби вазифасини ўтаб беради.

 Мусобақаларнинг иккинчи кунидан сўнг Ўзбекистон вакиллари ҳисобида 2 та кумуш ва 8та бронза медали бор.

МДҲ ўйинлари 11 сентябргача давом этади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться