Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нуронийлар «Янги Ўзбекистон» боғида

2021-09-08 | Жамият

«Нуроний» жамғармаси Республика бошқаруви ташаббуси билан «Янги Ўзбекистон» боғига пойтахтлик 70 нафарга яқин нуронийларнинг саёҳати ташкил этилди.

Тадбир аввалида «Нуроний» жамғармаси ҳовлисида йиғилган отахону онахонлар билан жамғарма раиси Содиқжон Турдиев дилдан суҳбатлашди. Суҳбат давомида таъкидланганидек, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан истиқлолимизнинг ўттиз йиллигига бағишлаб бунёд этилган мажмуа бизга яна бир бор Ватанимизнинг шонли тарихи ҳақида сўзлаб, кексалар насиҳат қилганидай бугунги дориломон кунларга шукр қилишга чорлайди. 

...»Янги Ўзбекистон» боғи ўзгача гўзалликка бурканган. Кўчатлар экилган, атроф узоқ ва яқин ўтмишимиздан сўйлайди, миллий давлатчилигимизнинг ўзига хос рамзларда акс эттирилган. Мажмуанинг ғоявий ва меъморий ўзига хослиги ҳам шунда. Бугун эса мазкур боғ нуронийлар билан гавжум бўлди. 

Боғ томон замонавий автобусда йўлга тушган нуронийлар барчасига ўзлари гувоҳ бўлишга ошиқишди. Манзилга етиб келганларида эса табиийки, ҳар бир саёҳатчининг кўзи дастлаб монументнинг энг юқори қисмидаги тинчлик ва эркинлик, эзгулик ва фаровонлик тимсоли бўлган, кўкда мағрур парвоз қилаётган Ҳумо қуши тасвирига тушди. Боғнинг марказий қисмида эса муҳташам бадиий обида – Мустақиллик монументи барпо этилган. Ўзбекистонимизнинг қадимги тарихидан бошлаб то бугунги кунга қадар юз берган энг муҳим воқеалар муҳрланган ёдгорлик кексаю ёшнинг хаёлини мозийга олиб қочади. 

— Байрам кунлари ойнаи жаҳон орқали «Янги Ўзбекистон» боғи ва Мустақиллик монументининг очилиш маросимини томоша қилиб, Юртбошимизнинг нутқларини эшитганимда мазкур боғга ташриф буюришни ният қилгандим, — дейди меҳнат фахрийси Шоира Умарова. — Шу сабаб бугунги саёҳатнинг ташкил этилганидан жуда хурсандман. Мажмуада буюк саркарда ва жаҳонгирлар, аллома ва мутафаккирлар, жадид боболаримизнинг ўлмас сиймолари акс эттирилган, Ўзбекистоннинг собиқ мустабид тузум давридаги оғир ва машаққатли ҳаёти, қатағон сиёсати, халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорат ва матонати таъсирчан лавҳаларда ифодаланган. 

Унда миллий давлатчилигимизнинг рамзи бўлган Соҳибқирон Амир Темур салтанатининг мовий гумбази, юлдузлар оламига қараб юксалган Мирзо Улуғбек расадхонаси, дунё илм-фани ва цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган улуғ мутафаккир боболаримизнинг энг нодир илмий кашфиётлари ўзининг бор маҳобати ва шукуҳи билан кўз олдимизда яққол намоён бўлиб турибди.

Боғда пойтахт аҳолиси, барча ҳудудларимиз ва хориждан келадиган меҳмонлар яйраб дам олиши, оиласи, фарзандлари билан бирга мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча замонавий шароитлар яратилмоқда.

Нуронийлар сунъий кўл, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, амфитеатр, фавворалар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, ҳунармандчилик дўконлари ташкил этилаётгани кўриб, одамларнинг ҳаёти янада фаровонлашиб бораётганини таъкидлашди.

Манба: ЎзА

Поделиться