Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Миср билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун очиқ

2021-09-06 | Иқтисодиёт

Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар Кенгашининг йиллик анжумани доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Миср Араб Республикасининг режалаштириш ва иқтисодий ривожланиш вазири Ҳала Ҳелми Элсаид билан учрашди.

Мулоқот чоғида томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон – Миср ҳамкорлигининг бугунги кун тартибини ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада кучайтириш чора-тадбирларини муҳокама қилдилар.

Жумладан, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, электротехника, чарм-пойабзал ва тўқимачилик саноати соҳаларида қўшма корхоналар ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Биринчи ярим йилликда икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми икки баробардан зиёд кўпайди, шу муносабат билан томонлар Ўзбекистон ва Мисрда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни икки мамлакат бозорларига етказиб беришни ошириш бўйича аниқ амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Томонлар эришилган келишувларни ўз вақтида рўёбга чиқариш ҳамда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш учун қўшма гуруҳ тузишга келишиб олдилар. Икки томонлама асосда ўзаро савдода мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ва келгусида ҳаётга татбиқ этиладиган энг истиқболли лойиҳаларни аниқлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ишлари амалга оширилади.

Учрашув якунида икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш, шунингдек, ҳар икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ўртасида саноат ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида икки мамлакат бизнес ҳамжамиятларини бир-бирига яқинлаштириш вазифаси қўйиладиган Ўзбекистон-Миср бизнес Кенгашини тузиш тўғрисида келишувга эришилди.

Шунингдек, яқин вақт ичида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон-Миср Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ва икки мамлакатнинг йирик компаниялари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться