Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент вилояти ҳокими 1-синф ўқувчиларига Президент совғаларини топширди

2021-09-06 | Жамият

Янги 2021-2022 ўқув йили расман бугун – 6 сентябрь куни бошланди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам умумтаълим мактаблари ўқувчиларни қабул қилмоқда.

Бугун эрта тонгдан билим олиш иштиёқида жонажон таълим даргоҳи томон йўл олган ўғил-қизларнинг юзларида ўзгача ҳаяжон. Ёзги таътил ҳам тугаб, янги билимларни эгаллашни мақсад қилган ёшлар жонажон синфхонаси томон ошиқмоқда.

Шу муносабат билан ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирида Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Камолов, вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Зуҳра Миргазиева Нурафшон шаҳридаги 57 умумтаълим мактабига бориб, барча ёшларни Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги ҳамда янги ўқув йили билан табриклади. 

Мактаб остонасига энди қадам қўйган ва 1 синфга қабул қилинган болажонларни алоҳида қутлаб, таълимининг инсон ҳаёти давомидаги ўрни ҳақида сўз юритилди. Хусусан, Нурафшон шаҳрида ҳам "Президент мактаби" ишга туширилаётгани вилоятда ёшларга таълим бериш сифатини янада ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг ёрқин ифодаси экани айтиб ўтилди. Устоз-мураббийларнинг янги ўқув йилидаги фаолиятига муваффақиятлар тиланди.

Биринчи қўнғироқ чалинди ва синфларда дарс бошланди. Тошкент вилояти ҳокими Д.Ҳидоятов 1 синфга қабул қилинган болажонларга Президент совғаларини топширди.

Ҳозир мазкур мактабда 1 минг 200 нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил олмоқда. Янги ўқув йилидан бошлаб 114 нафар болалар 1 синфга қабул қилинди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими 11 синф ўқувчиларига "Мустақиллик дарси" ни ўтди. Унда Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги халқимиз ҳаётидаги аҳамияти, тинчликни таъминлаш, мамлакатимизнинг жаҳон миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келаётганини алоҳида таъкидлади. Қолаверса, ўқувчиларга мактаб даврида яхши ўқиб, вақтдан унумли фойдаланиш муҳимлиги ҳақида суҳбат қилинди. Чет тилларни ўрганиш, компьютер технологиялари ва аниқ фанларни чуқур ўрганиш лозимлиги алоҳида қайд этилди.

Вилоят ҳокими мактаб ўқувчилари билан инглиз тилида суҳбатлашиб, уларнинг билимларини синовдан ўтказди. Ўқувчиларнинг саволларига атрофлича жавоб берди.

Манба: ЎзА

Поделиться