Сўнги йилларда юртимизда ИТ-соҳасини ривожлантириш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. ИТ-соҳасида узлуксиз таълим тизими йўлга қўйилиб, ёшларни ИТ-соҳасига қизиқтириш ва бу йўналишда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.
Жиззах вилоятида ҳам ўзинг ИТ-соҳасида стартап лойиҳаларига эга бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида 9 нафар ёшларнинг лойиҳалари танлаб олинди ва “Ёш тадбиркорларни қўллаб қувватлаш” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млрд.сўм миқдорда фоизсиз кредит маблағлари ажратиб берилди.
Шу муносабати билан ИТ-Парк Жиззах филиали ушбу маблағларни қўлга киритган ёшларга сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ва ИТ-Парк Жиззах филиали раҳбар ва ходимлари иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги