Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Фарғона вилоятида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси бўйича семинар ўтказилди

21.09.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида жойлашган Рақамли технологиялар ўқув  марказида  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Фарғона  вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Рақамли технологиялар ўқув маркази раҳбарияти билан ҳамкорликда мактаб ўқувчилари учун “Бир миллион дастурчи” лойиҳасининг тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Афсонавий Тошкент халқаро кинофестивали яна ижодкорларни чорламоқда

21.09.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 28 сентябрдан 3 октябрь кунлари "Ипак йўли дурдонаси" XIII Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтади.

Муса Ерниязов мақбараси зиёрат қилинди

21.09.2021МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасига келди.

Президент бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди

20.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни таълим, маданият ва тиббиёт соҳаларидаги бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Швеция Элчиси билан учрашув

20.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шветсия Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Стокголм шаҳрида) Ингрид Терсманни мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан қабул қилди.

Арманистон элчиси билан учрашув

20.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йилнинг 17 сентябрьда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Арманистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Арам Григорян билан учрашув бўлиб ўтди.

Халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

20.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков видеоконференция шаклида халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унинг кун тартиби Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) раислиги билан боғлиқ вазифалар ва бўлажак юқори даражадаги ташрифларга тайёргарлик кўриш масалаларини қамраб олди.

Мамлакатнинг келажакдаги режаларини ишлаб чиқиш учун аҳолини рўйхатга олиш муҳим

20.09.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА), Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси билан ҳамкорликда мамлакатимиз аҳолисини рўйхатга олиш масалаларини ОАВда ёритиш бўйича журналист ва блоггерлар учун семинар-тренинг ташкил этилди.

АКТ вазири «Telecom innovations» МЧЖ корхонасининг замонавий маҳсулотлари билан танишди

20.09.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов Навоий вилоятида жойлашган «Telecom innovations» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишди.

Адлия вазири сирдарёлик тадбиркорлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан учрашди

18.09.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Бугун, 18 сентябрь куни адлия вазири Русланбек Давлетов хизмат сафари билан Сирдарё вилоятида бўлиб, вилоятдаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари ва юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини ташкил этиш билан яқиндан танишмоқда.

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон иқтисодий форуми бўлиб ўтади

17.09.2021ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Жорий йил 29-30 сентябрь кунлари «Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи» мавзусида иқтисодий форум бўлиб ўтади.

Наманганда “Маҳорат мактаби, матонат мактаби бу!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди

17.09.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, бой ҳаётий тажрибага эга нуроний отахон-у онахонлар, зиёлилар, Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг ғолиблари ҳамда ёшлар иштирок этишди. Тадбирдан кўзланган мақсад, фидойи ёшлар сафини янада кенгайтириш, уларнинг ҳаётда, жамиятда ўз ўринларини топишларига амалий ёрдам беришдан иборат.

Наманган вилоятининг бир қатор туманларида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси бўйича ўқув семинарлар бўлиб ўтди

17.09.2021ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникатцияларини ривожлантириш вазирлигининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят Халқ таьлими бошқармаси, IT-Парк Наманган вилояти филиали, Мингбулоқ ҳамда Наманган туманлари ҳокимликлари раҳбарлари ва ходимлари ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

Адлия вазири ўринбосари CrimsonLogic (Сингапур) компанияси вакиллари билан учрашди

17.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни адлия вазири ўринбосари Худаёр Мелиев CrimsonLogic (Сингапур) компанияси вице-президенти Йонг Ви Тан бошчилигидаги делегация билан учрашди.

“TLDCON-2021” Халқаро конференцияси бўлиб ўтди

17.09.2021ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари МДҲ, Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларининг юқори даража миллий доменларининг маъмур ва регистраторларнинг (рўйхатга олувчилар) “TLDCON-2021” 14-Халқаро конференцияси бўлиб ўтди.

Бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар аккредитациядан ўтган ўқув марказлари сони ортиб бормоқда

17.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

АССА глобал сайтидан олинган маълумотга кўра, 2021 йил 15 сентябрь ҳолатига аккредитациядан  ўтган ўқув марказлари сони 20 тани ташкил қилмоқда.

Молия вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш маркази ва Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банк” акциядорлик жамияти ўртасида ҳамкорлик меморандум имзоланди

16.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Молия вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш маркази томонидан “УзАСБО” дастурий мажмуасини ривожлантириш ва буджет ташкилотларига замонавий технологик хизматларни кўрсатиш учун шароитлар яратиш мақсадида, Ахборот-ҳисоблаш маркази ва тўлов хизматларини тақдим этувчи Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банк” акциядорлик жамияти ўртасида ҳамкорлик меморандум имзоланди.

Миллий координаторлар ШҲТ Душанбе саммити кун тартиби ва ҳужжатлари бўйича келишиб олди

16.09.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Тожикистон пойтахтида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши ўз ишини якунлади.