Тошкентдаги Инҳа университетида янги ўқув йили муносабати билан амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиликлар тўғрисида маълумот берилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан “Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш” мавзусида матбуот анжуман ташкил этилди.
Маълумки, ҳозирги вақтда олий таълим соҳасида, жумладан, ИТ таълим соҳасида тизимли ўзгаришлар рўй бермоқда. Бугунги кунда ахборот- коммуникация технологиялари жамиятимизнинг янада ривожланишида муҳим рол ўйнамоқда.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (ТшИУ) ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малакали кадрларни тайёрлайдиган олий таълим муассаси хисобланиб, янги 2021-2022 ўқув йилида сўнгги ютуқлардан оқилона фойдаланган ҳолда таълим фаолиятини амалга оширмоқда.
Жумладан, 2020 йил 31 декабрь куни ТшИУ аттестациядан ўтди ва аккредитация қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексиясининг олинган сертификати Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги таълим Ўзбекистон олий таьлим стандартларига жавоб беришини тасдиқлайди.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги Инҳа универститети ISO 9001:2015 va O'z DSt ISO 9001:2015 сертификатларини қўлга киритди. ISO 9000 серияли стандартларига мувофиқ сифат менежменти тизими сертификатининг мавжудлиги таьлим муассасасининг юқори мақомини расман тасдиқлаш, жаҳондаги етакчи рейтингларда кўрсаткичларини сезиларли даражада оширишга хизмат қилади.
Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети кредит-модулли таьлим тизимини тўлиқ жорий этиб, Жанубий Кореянинг ИНҲА университети кредит-модулли тизимининг муваффақиятли тажрибасини қўлланиб келмоқда.
Пандемия шароитида университет профессор ва мутахассислари қисқа вақт ичида масофавий таьлим бериш платформасини - ИУТ-ДЕС “ИУТ Дистанcе Эдуcатион Сйстем” ни яратдилар ва жорий этдилар. Мазкур тизим масофадан туриб таьлим беришда самарали фойдаланилади, яьни тайёрланган видео маьрузаларни ва тақдимотларни юклаш ҳамда талабалар ўзлари истаган қулай вақтда кўришни имкон беради.
Ҳамкорлар кўмаги билан ТшИУда магистратура бўйича янги йўналиш — “МБА ин дигитал трансформатион” (Рақамли трансформатсия бўйича МБА) очилди.
ИТ Парк кўмаги билан университетда ИТ-Инкубация маркази очилди. Мазкур инкубатсия марказининг фаолияти талабалар учун ўз инноватсион стартап лойиҳаларини самарали амалга оширишга шароитларни яратишга йўналтирилган.
ИТ соҳасидаги ёшлар сони қамровини ошириш мақсадида 2021-йил якунигача Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Дастурлаш мактаби” ни очилиши мўлжалланган. Келгусида вилоятларда ҳам шундай дастурлаш мактабларини очиш режалаштирилган.
Университетда таҳсил олаётган вилоятдан келган талабаларнинг ижтимоий шароитларни яҳшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг биринчи ётоқхонаси ишга туширилди. Ётоқхонада 200 ўрин мавжуд бўлиб, унда ички майдонини самарали ташкил этилиши учун ИНҲА университети (Корея Республикаси) тажрибаси қўлланилди.
2021 йил август ойида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Voice on Inha” (“Инҳа овози”) матбуот клуби ташкил этилиб, унинг асосий мақсади — ТшИУ талабаларига ўзлари учун долзарб масалаларни очиқ муҳокама қилиш имкониятини яратиб беради.
2021-2022 ўқув йили анъанавий ўқиш шаклда, яъни офлайн, кундузги шаклда ўтказилади. Янги ўқув йилида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида рақамли таълим миқёсини кенгайтириш мақсадида университетнинг дата марказини ривожлантиришга эътибор қаратилади. Шунингдек, корейс тилини самарали ўргатиш мақсадида 2021-2022 янги ўқув йилидан бошлаб ТшИУда Тошкент шаҳридаги Сежонг университети филиалининг корейс тили маркази очилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги