Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси

25.08.2021СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси
2021 йил 25 август куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Комиссия Раиси З.Низамходжаев олиб борди.

“Рақамли авлод онлайн оромгоҳи – 2021” бўлиб ўтмоқда

25.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ахборот-технологияларига ихтисослаштирилган мактабда “Рақамли авлод онлайн оромгоҳи-2021” бўлиб ўтмоқда.

Наманган вилоятидаги IT соҳасидаги стартаплар молиялаштирилади

25.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов “IT-Park” Наманган вилояти филиалининг ўқув марказига ташриф буюриб марказда олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Ўзкомназорат ҳамда Россия Федерацияси Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий ахборот воситалари соҳасида назорат бўйича Федерал хизмати раҳбарларининг мулоқоти

25.08.2021СиёсатМанба: Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспексияси

2021 йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича Давлат инспекцияси ва Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий ахборот воситалари соҳасида назорат бўйича Федерал хизмати (Россия Федерацияси) раҳбарлари, бўлим бошлиқлари  ўртасидаги видеоконференцалоқа тизими орқали мулоқот амалга оширилди.

Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати коррупцияга қарши курашиш бўйича “ISO37001:2016“ халқаро сертификатини қўлга киритди

25.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Кейинги йилларда солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, солиқ органларини хизмат кўрсатиш йўналишига трансформация қилиш, соҳага рақамли технологияларни кенг жалб этиш натижасида инсон омилини чеклаб, коррупция ҳолатларига барҳам бериш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. 

Поло спортида яна бир клуб ташкил этилди

24.08.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Юртимизда поло спорти тобора оммалашиб бормоқда. Буни мазкур спорт тури бўйича ташкил этилаётган янги клублар фаолиятидан англаб олиш мумкин.

Ўзбекистон Президенти КХШТ саммитида иштирок этди

24.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти 23 август куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Афғонистондаги вазиятга бағишлаб видеоанжуман шаклида ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этди.

Имкониятларга эшик очган тарихий мулоқот

26.07.2021СиёсатМанба: ЎзА

Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги арафасида наинки мамлакатимиз тадбиркорлари, балки бутун халқимиз илк марта йирик миқёсдаги жонли мулоқотнинг гувоҳи бўлди. Давлатимиз раҳбарининг юртимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашувда сўзлаган нутқи барча ишбилармон ҳамюртларимизга янгича руҳ, илҳом, изланишга маънавий мадад бергани тайин.

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Жаҳон банки “Бизнес юритиш осонлиги” индексидаги натижаларини яхшилаш йўлида амалга оширилган ишлар

24.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Жаҳон банки “Бизнес юритиш осонлиги” индексидаги натижаларини яхшилаш йўлида амалга оширилган ишлар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Тошкент шаҳар Олмазор туманини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича меморандум имзоланди

24.08.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокими Азизхон Умархонов Олмазор туманини инновацион ҳудудга айлантириш юзасидан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоладилар.

Бугун Токио-2020 Паралимпия ўйинларига старт берилади

24.08.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Яна бир неча соатдан сўнг Токио шаҳрида ХVI Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бошланади. Айни пайтда терма жамоамиз мазкур тадбирга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги эълон қилинди

24.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига ахборот хизматлари раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг рейтингини эълон қилиб бориш вазифаси юкланган.

4 нафар самбочимиз FIAS Президенти кубогида олтин медаль учун кураш олиб боришди

24.08.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Хабар бериб ўтганимиздек, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида самбо бўйича FIAS (Халқаро самбо федерацияси) президенти соврини учун мусобақа ташкил этилди. Унда жаҳоннинг 21 мамлакатидан 80 нафарга яқин спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Мукофот жамғармаси 189 минг АҚШ долларини ташкил этувчи баҳсларда ўзбекистонлик самбочилар ҳам иштирок этишди ва 4 та кумуш медаль қўлга киритишди.

Online Digital Camp – “Рақамли авлод onlayn оромгоҳи – 2021” лойиҳаси ўтказилади

24.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Мазкур йирик тадбирнинг асосий мақсади бутун Ўзбекистон ёшларнинг замонавий ахборот технологиялар ҳақида билимларини ошириш ва зарур кўникмаларига ўргатиш ҳамда АКТ соҳасидаги жараёнларига кенг жалб қилишдан иборатдир.

“АрМИ–2021”: “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақасини Ўзбекистон жамоаси рекордларни янгилаш билан бошлади

24.08.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Марказий ҳарбий округнинг “Фориш” тоғ полигонида Халқаро армия ўйинлари доирасидаги “Ҳарбий-тиббий эстафета”нинг “Шахсий маҳорат” беллашувлари бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари бўйича маълумот берилди

24.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

Президент Шавкат Мирзиёев 23 август куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради

21.08.2021ФанМанба: ЎзА

ҲАМДАРДЛИК

Фарғона вилоятидаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашув бўлиб ўтди

23.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ва алоқа соҳаси ташкилотлари ходимлари Марғилон шаҳридаги 1 сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди.

Ахборот хабари

23.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Афғонистондаги юзага келган вазият, шунингдек, яқин ҳамкор мамлакатлар ва минтақадаги қўшнилар томонидан эҳтимолий таҳдидлар ва хавф-хатарларга жавоб қайтариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан чуқур танишиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг 2021 йил 23 август куни видеоконференция шаклида бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари саммитида меҳмон сифатида иштирок этади.

Нарматов Бехзот Рахматуллаевич “ЎЗТРАНСГАЗ” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди

23.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Нарматов Бехзот Рахматуллаевич “Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.