Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент шаҳридаги филиали илк талабаларини қабул қилди.
2021-09-07 | Таълим
Сўнгги йилларда, Ўзбекистонда мактабгача таълим сохасида улкан ислохотлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган мазкур чора-тадбирлар унинг нафақат таркибини, балки структурасини хам ўзгартирди.
Бу ислохотларнинг долзарб йўналишларига, маънан етук ва юкори малакали инсонни етиштириш учун барча воситаларни жалб этиш киради. Шунинг учун, Ўзбекистонда ўкитувчи касбининг вакили – бу юкори малакали ва билимга эга бўлган тажрибали мутахассисдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 8-октябри санасидаги №ПҚ-4857 сонли қарорига асосан мамлакатда А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогик университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилди. Бу қарорда халк таълимининг барча тармоқлари учун юқори малакали кадрларни етиштириш, ривожланган чет эл мамлакатларининг ўкув юртлари билан хамкорлик ўрнатиш, таълим муассасаларининг юқори малакали кадрлардаги мухтожлигини кондириш зарурияти каби долзарб масалалар ўз ифодасини топган.
Бугун эса, А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогик университетининг Тошкент шаҳридаги филиали тантанали равишда биринчи қалдирғочларини қабул қилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.Шин, Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси О.Малгинов, Россия таълим вазирлигининг халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими директорининг ўринбосари А.Эфремов, А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогик университетининг ректори вазифасини бажарувчи В.Рабош, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг ўринбосари У.Бегимқуловлар иштирок этишди.
А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогик университетининг Тошкент шахридаги филиали қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассисларни тайёрлайди:
Шуни таъкидлаш жоизки, филиал битирувчилари нафақат Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида, балки бир қатор чет эл мамлакатларида хам тан олинадиган давлат намунасидаги дипломни қўлларига олишади.
Филиалдаги таълим жараёни хар бир йўналиш бўйича етук ва малакали педагог кадрларни етиштиришга қаратилган.
Жумладан:
«Педагогик таълим (Болаларнинг қўшимча эстетик таълими)» йўналиши битирувчилари давлат ва нодавлат таълим муассасаларида болалар билан ишлашлари, шунингдек, маданий-маърифий ташкилотларда ва қўшимча таълим маскандарида фаолият юритишлари мумкин бўлади.
Университетни «Психология-педагогик таълим (Мактабгача таълимда)» йўналишини битирган мутахассислар мактабгача таълим муассасаларида психологлар сифатида, ўрта таълим ўқув масканларида психологик-педагогик коррекцияси йўналишида ишлай олишади.
«Психология ва ижтимоий педагогика (Болалар психологияси)» битирувчилари инсонда, хусусан, болаларда психологик диагностикани ўтказиш, болалар тарбиясидаги турли ўзгаришларни коррекциялаш, психологик тадкикотларни олиб бориш фаолиятларини юрита олишади.
«Махсус (дефектологик) таълим (Сурдопедагогика, Тифлопедагогика, Олигофренопедагогика)» йўналиши битирувчилари эшитиш ва сўзлаш қобилиятида муаммоси бор бўлган болалар билан ишлашга ихтисослаштирилган таълим муассасаларида фаолият юритиб, улар учун тарбиячи, сурдопедагог, тьютор, ва хусусан, индвидуал ўқитувчи сифатида ишлашлари мумкин бўлади. «Психология (Инсон ва жамият психологияси)» йўналишини битирган талабалар жамиятнинг турли қатламларида психологик соғлом фикрлашни шакллантириш, гурух ва индивидуал психология сохаларида ишлашлари мумкин бўлади.
«Лингвистика (Рус тилини чет тили сифатида ўқитишнинг назарияси ва методикаси ва миллатлараро коммуникация)» йуналиши таълим жараёнини турли миллат вакилларига таълим бериш, уларга рус тилини ўзларининг тиллари хусусиятларидан келиб чиккан холда ўргатиш каби ишларни амалга оширишлари мумкин булади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги