Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистоннинг 10 та олий таълим муассасаси Times Higher Education томонидан эътироф этилди

2021-09-07 | Таълим

Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг агентлиги – Times Higher Education томонидан дунёнинг етакчи университетлари рейтинги эълон қилинди.

Аввалги рейтинглардан фарқли равишда эълон қилинган рейтингга илк бор янги турдаги мақомга (reporter*) эга бўлган 450 та олий таълим муассасалари ҳам киритилди. Эътиборли жиҳати, мазкур мақомга эга бўлган олий таълим муассасаларига ўринлар берилмади ва уларнинг рўйхати алфавит тартибида акс эттирилди. 
Мазкур рўйхатда Ўзбекистоннинг қуйидаги 10 та олий таълим муассасаси ҳам жой олди: https://www.edu.uz/uz/news/view/2787
 
**Reporter мақоми рейтингга кириш учун фаол ишлари билан Times Higher Education рейтинг агентлигини эътирофига сазовор бўлган олий ўқув юртларига берилди. Мазкур рўйхатдаги олий таълим муассасалари дунёнинг нуфузли олийгоҳларига кириш учун номзод сифатида тан олиниб, мазкур йўналишда Times Higher Education уларга яқиндан ёрдам беришга тайёр эканлиги баён этилди.
 
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил  8 октабрдаги ПФ–5847-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Консепсияси”да 2030-йилга қадар республикадаги камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education yoki Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига, шу жумладан Ўзбекистон миллий университети ва Самарқанд давлат университетини биринчи 500 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур йўналишда миллий олий таълим муассасаларига ташкилий, методик ва амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться