Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Дунё олимлари Ўзбекистон Президентига мурожаатлар йўллади

14.09.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Олимлар Ўзбекистон раҳбарининг мамлакатимизда, жумладан, фан ва маданият соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ва туб ислоҳотларга йўналтирилган позициясини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдирди.

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида сайёр қабул бўлиб ўтди

13.09.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Бугунги кунда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини тезкорлик билан кўриб чиқиш ва фуқароларни муаммосини ҳал этиш, эртанги кунга ишончни ошириш мақсадида ташкил этилаётган сайёр қабуллар муҳим аҳамият касб этиб, бугунги кунда соҳа ходимлари томнидан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида қонуний ҳал этиб келинмоқда.

Сирдарёда 190 780 та кадастр ҳужжати электрон шаклга келтирилди

13.09.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Ҳозирда Сирдарё вилояти туман ва шаҳарларидаги 198 158 та турар ва нотурар жой объектларининг 190 780 та кадастр ҳужжатлари ҳамда ҳисобга олинган абрис ҳужжатлар электрон шаклга келтирилди. Шундан ташкилот ва идоралараро маълумотлар алмашинуви учун яратилган махсус дастурга 179 604 та рақамлаштирилган кадастр ҳужжатлари киритилган.

Халқаро семинар қатнашчилари: Коррупцияга қарши курашишнинг энг самарали йўли - бу очиқликни таъминлаш ва жамоатчилик назаратини кучайтиришдир

13.09.2021ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Пойтахтимизда  давом этаётган «Коррупция ва фактларни текшириш» мавзусидаги халқаро тренинг иштирокчиларининг Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов билан мулоқоти чоғида ушбу фикр ўртага ташланди.

Тадбиркорлар мурожаати – амалдаги ислоҳотлар кўзгуси

13.09.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Қарши шаҳридаги “IT Park”да Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Б.Ахмедов ҳамда вазирлик ва идоралари раҳбарлари, бошқарма, ташкилот ва муассасалар, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида “Давра суҳбати” видеоконференц алоқа шаклида ўтказилди.

Минск шаҳрида алоқа соҳасидаги Минтақавий Ҳамдўстлик ижроия қўмитаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди

13.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Беларус Республикасининг Минск шаҳрида, “Белпочта” Республика Унитар Корхонасида Беларус Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш вазири Шулган К.К. ва Алоқа соҳасидаги Минтақавий Ҳамдўстлик (ASMH) Ижроия қўмитаси Бош директори Мухитдинов Н.Н., ASMH Ижроия қўмитаси Бош директор ўринбосари Зоря Н.Й., ҳамда АСМҲ норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ раиси “UNICON.UZ” DUK директори Махмудов М.М., иштирокида  учрашув бўлиб ўтди.

Иқтисодий эркинлик индекси: 2021 йилнинг I ярим йиллигида амалга оширилган йирик ислоҳотлар

13.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

иқтисодий эркинлик индекси: 2021 йилнинг I ярим йиллигида амалга оширилган йирик ислоҳотлар

Инновацион фаолиятда ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши

13.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Рақамлаштириш, ахборот технологияларини ривожлантириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Ҳаётимизнинг турли жабҳаларига -- ишлаб чиқаришга, иқтисоднинг барча йўналишларига, ижтимоий соҳага ахборот технологияларни кириб келиши учун уларни ривожлантириш, шу соҳада тадқиқотлар олиб бораётган олимларни қўллаб -қувватлаш, АКТ соҳасида фаолият юритаётган дастурчиларга ғояларни амалга оширишлари учун имконият яратиш ва изланишда бўлган ёш тадқиқотчиларни хорижда малака оширишларига кўмаклашиш лозим.

Нурафшон шаҳрида АҚШ глобал медиа агентлигининг “коррупцияга қарши суриштирув ва фактчекинг” мавзусида бир гуруҳ журналистлар ва халқаро тренерлар иштирокида учрашув бўлиб ўтмоқда

13.09.2021ЖамиятМанба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Тадбир доирасида вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов билан суҳбат ташкил этилди. Учрашувда «Америка овози» журналисти Навбаҳор Имомова модераторлик қилмоқда. Дастлаб ОАВ вакиллари Нурафшон шаҳрида амалга оширилиши кўзда тутилган объектлар лойиҳаси билан таништирилди.

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам бўйича мурожаат қилган фуқароларга қўшимча қулайлик яратилди

13.09.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Маълумки, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122 сонли Қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом”и асосида амалга оширилиб келинмоқда.

1 октябрдан бошлаб барча ҳудудларда IT-техникумлар фаолият бошлайди

13.09.2021ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

IT соҳасида кадрлар тайёрлаш, шунингдек, Президент, ижод ва ихтисослашган мактабларда таълим сифатини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Адлия вазирлиги: Қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилишда сифат ва самарага эътибор бериш, ортиқча харажатлардан воз кечиш лозим

12.09.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Адлия вазирлиги томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимининг мамлакат ривожидаги ўрни ва роли” мавзусида вазирлик ва идоралар раҳбарлари учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Мажбурий меҳнатга қарши курашиш кичик комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

10.09.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Унда вазир Нозим Хусанов, кичик комиссия аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, ҳудудий бошқармалар, Давлат меҳнатинспекцияси ходимлари, шунингдек, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг вакиллари иштирок этдилар. 

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази директори тайинланди

10.09.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Расулова Муқаддам Мансуржоновна — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази директори этиб тайинланди.

Тошкентдаги Инҳа университетида “ESMT Берлин” бизнес мактаби вакиллари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди

09.09.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Германиянинг биринчи бизнес мактаби бўлган “ЕСМТ Берлин” бизнес мактаби вакиллари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Олима аёллар фаолиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

09.09.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлигида 8 сентябрь куни хотин-қизларнинг илмий фаолиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда республикада мавжуд барча олий таълим муассасаларнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари, олима аёллар, ёш тадқиқотчи ва докторантлар иштирок этишди.

“Veolia” компанияси вакиллари билан учрашув

09.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йилнинг 8 сентябрьида Бош вазир ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров “Veolia” компанияси президенти ўринбосари Малика Гендури билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва Япония университетлари ўртасида ҳамкорлик яна-да мустаҳкамланмоқда

09.09.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги кўпгина соҳаларда ўрнатилган ўзаро алоқалар тобора ривожланиб бормоқда. Хусусан, Самарқанддаги "Ипак йўли" туризм халқаро университети билан Япониянинг Токио университети ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашга доир келишувга эришилди.

Жиззах вилояти Зарбдор туманида сайёр қабул ўтказилди

08.09.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Жиззах вилояти Зарбдор туманида жисмоний ва юридик шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Сиёсий партиялар томонидан президентликка кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари тақдим этилди

08.09.2021СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси
Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси тегишли ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини тақдим этди.