Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланди

31.08.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан илм-фан ва инновация соҳаларида жамият ҳамда давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда фидокорона меҳнатлари учун тағдирланишди.

МСК аъзолари ва ходимларига “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони топширилди

31.08.2021ЖамиятМанба: Марказий сайлов комиссияси

Марказий сайлов комиссиясида  Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Энг яхши боксчи, энг яхши ҳакам ёхуд Осиё чемпионати бенефисимизга айланди

31.08.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

БААнинг Дубай шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Ўсмирларимиз ортидан ёшлар жамоамиз ҳам уни муваффақиятли якунлай олди.

«АрМИ–2021»: «Ҳарбий-тиббий эстафета» мусобақасида Ўзбекистон чемпион

31.08.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Марказий ҳарбий округнинг “Фориш” тоғ полигонида Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилаётган “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақасининг сўнгги шарти — “Жамоавий биринчилик” беллашувлари бўлиб ўтди.

Ватан хизматида бўлиш чинакам бахт

31.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Ҳар бир инсон улғайиб борар экан унинг орзу-мақсадлари ҳам ўсиб боради. Мақсадлар сари ташланган қадамлар эса кишиларнинг жамиятдаги ўрнини белгилаб беради. Унга эришиш – чинакам бахт...

Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

31.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ислом тараққиёт банки Президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир билан учрашув ўтказди.

Мукофотланган марҳум саньаткорларнинг оила аьзолари давлат раҳбари қўлидан орден ва медалларни қабул қилиб олмоқда

30.08.2021МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Мукофотлаш тўғрисида.

Женисбек Пиязов: Энди бемалол “Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти” деб эълон қилаверинглар

30.08.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Кўксарой қароргоҳида бир гуруҳ юртдошларимизга фахрий унвонлар, орден ва медалларни топшириш маросими давом этмоқда.

Президент Ўзбекистон Қаҳрамонларини алоҳида эътироф этди

30.08.2021Сиёсат

Кўксарой қароргоҳида гуруҳ юртдошларимизга фахрий унвонлар, орден ва медаллар тантанали равишда топширилмоқда.

Давлат мукофотларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди

30.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 25 августдаги Фармонига мувофиқ, мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан тақдирланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари комплекси таркибига кирувчи бир қатор вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларига давлат мукофотларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Президент олис тумандаги замонавий корхонани бориб кўрди

30.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи чоғида олис Томди туманига ҳам борди. Навоий кон-металлургия комбинатининг техноген чиқиндиларни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишиб, одамлар билан суҳбатлашди.

Самарқанд ёш тадбиркорлар маконига айланади

26.08.2021ЁшларМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашувда Самарқанд вилоятида ёш тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бу борада вилоятда ўзига хос тажриба яратиш бўйича топшириқлар берган эди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея спорт илмий тадқиқотлари йўналишида ҳамкорлик қилади

26.08.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ҳамда Корея спорт тадқиқотлар институти ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш тўғрисида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Ўтказилган видеомулоқотда таълим муассасалари раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

Сурхондарёнинг айрим ҳудудларида янги ташкил этиладиган хўжалик субъектлари учун фойда солиғи ставкаси пасайтирилади

26.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Сурхондарё вилоятида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг экспортини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича “маҳаллабай” ишлаш тизимининг самарадорлигини янада оширишга қаратилган қарорни имзолади. (ПҚ-5228-сон 23.08.2021)

Тошкент вилоятида олиб борилган ўрганиш натижалари муҳокама қилинди

26.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

Сенат аъзолари томонидан Тошкент вилояти Қибрай тумани Нурафшон маҳалласи фуқароларининг мурожаати жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Жами 16 та илмий, стартап ва тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳалари молиялаштиришга тасдиқланди

26.08.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилишида 2021-2024 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган 8 та амалий лойиҳа, 2021-2023 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган 2 та инновацион лойиҳа, 2021-2026 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган 1 та фундаментал лойиҳа, 2 та молиялаштириладиган стартап лойиҳалари ҳамда 3 та тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳаси молиялаштирилиши тасдиқланди.

Азиз Абдуҳакимов: “Халқимизнинг маънавий-маданий хазинасини ўз эгасига етказиш - барчамизнинг пировард мақсадимиз”

26.08.2021МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Халқаро Ислом Академиясида Россия Федерацияси томонидан Ўзбекистонга қайтарилган XIII-XIX асрларга оид қимматбаҳо маданий бойликларни Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармасига топшириш маросими бўлиб ўтди.

ДСҚ ходимлари CISCO CCNA v.7.0 сертификатлаш курсини тамомлади

26.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ хизмати органларида рақамлаштириш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Барча шароитларга эга замонавий бинолар фойдаланишга топширилмоқда

26.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Мудофаа вазирлигининг Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган ҳарбий қисмларининг бирида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида замонавий тарғибот воситалари асосида жиҳозланган бинолар ва дала ўқув майдони фойдаланишга топширилди.

127 та вазирлик ва идораларнинг 232 нафар ходими учун “Очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш” бўйича ўқув курслари ўтказилди

25.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Жорий йилнинг 10–25 август кунлари 127 та вазирлик ва идораларнинг 232 нафар ходими учун  “Очиқ маьлумотлар соҳасини ривожлантириш” бўйича ўқув курслари ўтказилди.