Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Юрт ислоҳотларига монанд эзгу ишлар самараси

2018-06-21 | Жамият

Пойтахтимизда "Бошқарув кадрларини тайёрлаш" дастури лойиҳаси натижаларига бағишланган тадбир ўтказилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов, Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги элчиси Эдуардс Стипрайс ва бошқалар Ўзбекистон ва Европа давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади. Беш йил муддатга мўлжалланган ”Бошқарув кадрларини тайёрлаш дастури” лойиҳасининг амалиётга татбиқ этилиши ҳам бунга яққол мисолдир. 

– Бу лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлигимиз яхши натижа берди, – деди лойиҳа иш юритувчиси Саида Эрназарова. – Ушбу ташкилот орқали мамлакатимизда фаолият юритаётган корхоналар, уларнинг раҳбарлари ва ходимлари билан алоқа ўрнатишга муваффақ бўлдик. Лойиҳага кўра, бу соҳа ходимларини Европа Иттифоқи ташкилотларида малакасини ошириш ҳамда у ердан мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқувлар ташкил этиш талаб этиларди. Ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, бизнинг бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз самарали бўлди. Хусусан, юртимиздаги 142 та кичик ва ўрта бизнес корхона бошқарувчилари ва 18 та бизнесга кўмаклашувчи ташкилотнинг экспертларидан 160 нафари хорижда малака оширган бўлса, 1 минг 303 нафар тадбиркор учун ўқувлар ташкил этилди. Тренерлар ўқитиш бўйича 15 нафар бизнес тренери ва маслаҳатчисига махсус сертификатлар берилди. 

Лойиҳа натижалари шуни кўрсатадики, 96 фоиз корхоналар ўзларининг ички иш жараёнини қайта ташкил этган. Корхоналар айланмаси 66 фоизга ошган бўлса, 61 фоизи эса даромадларини оширишга эришган. 

– Юртингизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг бўлган лойиҳа бўйича ҳамкорликда ишлаётганимиздан мамнунмиз, – деди лойиҳа раҳбари Антонио Кастро. – Ҳудудлардаги 6 ўқув маркази билан ҳамкорлигимиз ўз натижасини беради, деган умиддамиз. Соҳага доир қўлланмалар ишлаб чиқдик. Жорий йилнинг сентябрь ойига қадар давом этадиган лойиҳа асосида тадбиркорлар яна бир бор хорижда малака оширишга муваффақ бўлади. 

Тадбир якунида Европа Иттифоқи ташкилотларида малака ошириб келган бир гуруҳ иштирокчилар лойиҳа асосида эришган муваффақиятлари ҳақида сўзлаб берди. 

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться